Вақтни қадрлайдиган ота-оналар ва абитуриентлар, ўқишга кира олмадингиз, 1 йилни йўқотдим деб тушкунликка тушманг, битта имконият бой берилган бўлса бошқасидан, албатта, фойдаланинг.
Нега Айнан Туркия?
Охирги ўн йилда Туркиянинг олий таълими кўзга кўринадиган даражада ривожланди. Турк университетлари Халқаро талабалар учун турли таълим йўналишларида ўқиш имконини беряпти. Таълим сифати халқаро кўрсаткичларда ҳам юқори даражададир. Англиянинг таълим соҳасидаги Times higher education лойиҳасининг 2017 йилги ҳисоботига кўра энг яхши 300 университет орасида Туркиянинг 16 университети, улардан 3 та университет илк қирқлик рўйхатида тургани аҳамиятлидир. Тўлиқ инглизча таълим бераётган йўналишлар ҳам йиллар сайин ортиб бормоқда.
Таълим соҳасида турли халқаро ташкилотларга аъзо ва улар билан давомли ҳамкорлик олиб бормоқда. Бу талабаларга икки муҳим имкониятни беради. Биринчиси, Европа кредит ўтказиш тизими (инглизчаEuropean Credit Accumulation and Transfer System) келишуви билан талабалар бошқа мамлакатларда ўқишларини давом эттиришлари мумкин. Иккинчиси, Туркия университетида ўқиб бошқа давлатларда қабул қилинадиган дипломга эга бўлади.
Туркия инсонларни ўзига жалб қила оладиган хусусиятларга жуда бой. Ҳар бир ҳудудининг ўзига хос руҳи ва афзалликлари бор. Масалан, Истанбулни олайлик, ҳам Осиё, ҳам Европа ҳудудида жойлашиши билан икки қитъани бир-бирига боғлаган шаҳардир. Бу ер минг йиллардан бери турли маданиятлар маркази бўлиб келмоқда.
Аслида, Туркия икки қитъани боғлабгина қолмай, шарқ ва ғарбни ҳам ўзида мужассамлаштира олган мамлакатдир. Икки маданиятни муваффақиятли равишда ўзлаштириб, узоқ йиллардан бери маданий бойликлар ва тарихий меросларга бой ўлка бўлиб келмоқда. Бу имкониятдан фойдаланмоқчи бўлсангиз ҳозироқ «Бир макон, бир мўл» ташкилоти билан боғланинг.
Расмий канал: @Birmakon_Uzbekistan
Instagram: https://www.instagram.com/birm...
Маълумот учун:
+998 95 514 00 20
+998 95 512 00 20
Иш вақти 09:00—18:00 гача
Душанбадан—шанбагача
Реклама ҳуқуқи асосида.