Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Маълумки, юз тузилиши одамнинг феъл-атвори ҳақида кўп нарсаларни ошкор қилади. Шунингдек, қошлар ҳам инсоннинг характери ҳақида хабар бериши мумкин. Қошга ишлов берилмасдан аввал қандай шаклда бўлганига қараб, инсон ўзи ҳақида қизиқарли хусусиятларни билиб олса бўлади.

Ярим ой шакли

Фото: Cosmopolitan

Бейонсе

Одатда қошлари ярим ой шаклидаги одамлар ҳақиқий алтруистлардир. Улар доимо бошқаларнинг эҳтиёжлари ҳақида ўйлашга ҳаракат қилади. Бундай қош эгалари, эҳтимол, жуда юмшоқ ва ғамхўр бўлиб уларнинг ёрдамига ва маслаҳатига муҳтож бўлган дўстлар эса ҳамиша топилади.

Тўғри қошлар

Фото: Cosmopolitan

Натали Портман

Тўғри қош эгалари қарор қабул қилишда ҳис-туйғуларига эмас, балки ақлга таянади. Бундай инсонлар тартиб-интизомни жуда яхши кўради ва ҳар бир ишни белгиланган аниқ режа асосида амалга оширади. Улар қаерда қандай ҳолатда бўлишни билади, шунинг учун ҳам атрофдагилар бу каби қош эгаларига совуққон, деб баҳо беради.

Учи ўткир қошлар

Фото: Cosmopolitan

Деми Ловато

Агар қошларнинг учи ўткир шаклда бўлса, демак, бундай инсонлар табиатан реактив. Бундай инсонлар ҳиссиётларга берилган бўлиб, яшин тезлигида қарор қабул қилади, афсуски, шошқалоқлик билан иш юритади. Характерга кўра, жуда тез қарор қабул қилиш натижасида ҳеч нарсани узоқ ўйлаб кўрмайди.

Узун қошлар

Фото: Cosmopolitan

Ким Кардашьян

Қошлари узун инсонлар ҳақиқий энергия захирасига эга. Муаммолари билан баҳам кўрадиган дўст ва танишлари бўлса, бундай қош эгаларининг барчаси уларни тинглашга вақт топади. Тинглай олишни яхши кўрганлиги учун ҳам уларда ижобий энергия етарли бўлади.

Қисқа қошлар

Фото: Cosmopolitan

Ариана Гранде

Қисқа қошли қизлар одатда хотиржамлик шиори остида яшайди. Шунингдек, бундай қош эгалари драматизация қилишга мойил бўлган одамлардан нафратланиши мумкин. Тўполон, жанжал бундай қош эгалари учун эмас. Шунингдек, улар ғийбатдан йироқ, бошқа одамларни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқаришни ёмон кўради. Афсуски, ушбу мақтовга сазовор хусусияти туфайли баъзи ҳамкасб ва танишлар уларни дўстона деб ҳисобламайди.

Кўтарилган қошлар

Фото: Cosmopolitan

Оливия Уайлд

Ўткир қошлар эгаси табиатан мукаммалликка эргашади. Улар ҳамиша ўзини танқид қилади ва бошқаларга ҳам юқори талабларни қўяди. Албатта, мукаммалликка интилиш керак, аммо ҳамма нарсанинг ҳам меъёри яхши.

Қалин қошлар

Фото: Cosmopolitan

Кара Делевинь

Қалин қош эгалари ўзига жуда ишонади, шунингдек, мақтовни ёқтирмайди. Шу билан бирга, улар ўз фикрини батафсил ифода этади. Аммо бу атрофдагиларнинг ғашини келтириш мумкин. Лекин яхши кайфият ва фаол ҳаёт позицияси учун уларни яхши кўрадиганлар ҳам талайгина.

Ингичка қошлар

Фото: Cosmopolitan

Шарлиз Терон

Ингичка қошлар кўпинча қатъийлик белгиси ҳисобланади. Аммо уларнинг ўжарлиги ҳам ўзига етарли даражада бўлади. Бундай қош эгалари бирор мақсад сари интилса, албатта, ҳар қандай йўл билан унга эришади. Уларнинг характерида олға интилиш шиори мавжуд, лекин оила ва дўстлар даврасида муносабатларни бироз юмшатиш зарур.

Изоҳ
Асосий янгиликлар