Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark ва Hyundai Tucson автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ.

Фото: Facebook

Қайд этилишича, 28 сентябрь куни тахминан соат 22:30 да Боғишамол кўчасида Метро кафесининг рўпарасида Тошкент вилоятида туғилган 29 ёшли Дмитрий Б. Spark русумли автомобилни (давлат рақами 01 969 АГА) бошқариш давомида, ҳозирги тахминларга кўра, қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т. А. бошқарувидаги Hyundai Tucson (давлат рақами 10 009 ХАА) автомобилига тўқнашган.

Тўқнашув натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари – 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (исмли аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б., Hyundai Tucson ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси – 26 ёшли Юнус Т. тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилди.

Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмди.

Йўл-транспорт ҳодисасининг тергов олди текширувлари давом этмоқда.