Бутун дунёда коронавирус пандемиясининг бошланишига «супертарқатувчилар» сабаб бўлган. Бу каби хулоса Польша фанлар академияси ва Варшава университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида келтирилган бўлиб, у Royal Society Open Science сайтида эълон қилинган.

Фото: «1Prof.by»

Мутахассислар эпидемиянинг дастлабки босқичида вируснинг репродуктив индексини (бир нафар бемордан касалланган инсонлар сони) 2 ва 4 оралиғида баҳолаган. Бироқ янги ҳисоб моделига кўра, мутахассислар Хитой, Италия, Испания, Франция, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардаги экспонсиал даврда касалланганлар сонининг ортиши ушбу кўрсаткич 11,4 га етганини аниқланган. Бунга супертарқатувчилар — катта эҳтимоллик билан вирусни тарқатувчи беморлар.

Компьютер моделлаштириш вирус тарқалишининг иккита фазасини аниқланган. Касалланишнинг дастлабки босқичи секин кетган, бироқ кейин «супертарқатувчилар»нинг оммавий тадбирларда бир фоизга етиши оқибатида инфекцияни юқтириш ҳолатлари сезиларли даражада ошган.

Эслатиб ўтамиз, УкраинаКанадаЧехияАвстрия ва Грузияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани хабар берилган. Буюк Британияда COVID-19 билан боғлиқ вазият баҳордаги кўрсаткичга қайтмоқда. Бир ойдан бери туристлар учун очиқ бўлган Туркияда коронавирус тарқалиши яна авж олган. Москвада кексаларни уйда қолишга, иш берувчиларни эса ходимларини масофадан ишлашга ўтказиш сўралган.