Bentley маркасининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан чекланган серияда тақдим этилган Blower моделлари ортидан компания ишқибозларидан бири Lego конструктори ёрдамида афсонавий моделнинг нусхасини яратди. Эркак пойга автомобилнинг митти нусхаси учун бир ярим йил вақт сарфлаган, деб ёзади Motor.

Фото: Lego Ideas

Дания компанияси Bentley Blower учун расмий жамланмани ҳали тақдим этмаган бўлса-да, ташаббускор эркак ўйинчоқ моделни Lego Technic линейкаси ёрдамида яратган. Муаллифнинг сўзларига кўра, лойиҳа Lego Ideas платформасида 10 минг обуначи йиғса, компания конструкторнинг оригинал жамланмасини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқади. Айни вақтда ўйинчоқ Blower’нинг фолловерлари 6100 кишига етган.

Фото: Lego Ideas

Bentley Blower’нинг ўйинчоқ нусхасидан рул механизми ҳам ўрин олган бўлиб, у оригинал автомобилнинг тизимига жуда ўхшаш. Моделнинг орқа дифференсиали ўйинчоқ двигатель билан шундай боғланганки, машина олдинга итарилганида моторнинг тирсаксимон вали айланади.

Фото: Lego Ideas

Лойиҳа муаллифининг айтишича, у мазкур ноёб моделни яратиш устида 2018 йили иш бошлаган. Энтузиаст 18 ой давомида афсонавий спорт автомобилининг аниқ нусхасини яратиш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Honda маркаси Lego компанияси мутахассислари билан бирга конструктор ёрдамида Австралиядаги дунёга машҳур Mount Panorama пойга трассасини яратган эди.

Фото: Lego Ideas

Фото: Lego Ideas

Фото: Lego Ideas

Фото: Lego Ideas

Фото: Lego Ideas

Фото: Lego Ideas

Фото: Lego Ideas