Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда сўнгги суткада 6431 кишида коронавирус аниқланди — бу июль ойи ўрталаридан буён қайд этилган касалланиш бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич. Бу ҳақда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича тезкор штабга таяниб «РБК» хабар берди. Энг кўп касалланиш ҳолати 13 июлда қайд этилган. Шу куни 6537 кишида коронавирус аниқланган.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Сўнгги суткада касалланиш ҳолати мамлакатнинг барча ҳудудларида аниқланган. Уларнинг 1557 нафари (24,2 фоизи)да касалликнинг клиник белгилари кузатилмаган. Касалланиш ҳолатининг суткалик ўсиш сурати 0,6 фоизни ташкил этган.

Тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги суткада аниқланган касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Москва шаҳри (970 киши), Москва (215 киши), Санкт-Петербург (208) ва Ростов (183) вилоятларида қайд этилган.

Россияда пандемия бошланганидан буён 1 122 241 кишида COVID-19 қайд этилган. Уларнинг 19 799 нафари вафот этган, 923 нафардан ортиғи соғайган.

«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги суткада 291 мингта,  умумий ҳисобда эса 43,6 миллионта лаборатория текширувлари ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик