Актёр даромади ўзгарувчан. Уларнинг барчасидан ҳам доимий равишда суратга тушиш талаб этилавермайди. Аммо йил давомида бир ёки икки фильмда кўриниш берадиган актёрлар ўзларининг фаолиятидан ташқари қўшимча даромад келтирувчи бизнес билан шуғулланади. Қуйида қўшимча бизнесни йўлга қўйган актёр ва актрисалар билан танишиш мумкин.

Фото: Яндекс Дзен

«Чилпарчин» сериали актёри машҳур Эркан Петтакай—ресторан эгаси. У Истанбул шаҳридаги Бейкоз туманида жойлашган ресторанларнинг бирига эгалик қилади. Актёрга тегишли ресторанда ёнғин ҳам келиб чиққан, яхшики, у барча хавфсизлик чораларини олдиндан кўриб қўйган эди.

Фото: «фильм.ru»

«Ичкарида» сериали билан таниш бўлган Чагатай Улусой ҳам тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган актёрлардан. Актёрнинг чой ишлаб чиқарадиган хусусий компанияси мавжуд. Айни дамда актёр ўз маҳсулотини АҚШ савдо тармоқларида сотувга қўйган. Чагатай ишлаб чиқараётган чой маҳсулоти ҳозирда урф бўлган яхна ичимлик кабидир.

Фото: Яндекс Дзен

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Мерве Болугур дастлаб маълум муддат давомида Майбеллине косметика брендининг Туркиядаги юзи бўлган ва ўзининг ҳам косметик воситаларига асос солган. Актриса қизил лаб бўёғини яхши кўрганлиги учун, аввало, эътиборини шунга қаратишдан бошлади. Аммо кўп ўтмай актриса касодга учради ҳамда косметика брендини тугатди.

Фото: «КиноТека»

«Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамони Энгин Ўзтурк дўсти юлдуз Бариш Ардуч билан шерикликда бизнес бошлаган. Дўстлар Истанбулнинг обрўли Нишанташи туманида тунги клубга эга.

Фото: Яндекс Дзен

Бир неча сериал орқали танилиб, сон-саноқсиз мухлисларга эга бўлган Бурак Ўзчивит ҳам ўзини ресторан бизнесида синаб кўрди. Актёрнинг Истанбулда «Балибей Донер» номи остида қаҳвахонаси бор.

Фото: Жоинфо

«Муҳташам юз йил» сериалининг бош қаҳрамони Марям Узерли эса бошқа давлатда бизнесини йўлга қўйди. У Германиянинг пойтахти Берлинда «Нош Нош» номли ажойиб ва шинам қаҳвахона очди. Марям Узерли қаҳвахона эшигига «Марҳамат, ўзингизни уйингиздагидек ҳис этинг ва маҳсулотларимиздан баҳраманд бўлинг», − деб ёздириб қўйган .