Юридик тизимида халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, юрисконсултлар, патент вакиллари, медиаторлар ҳамда бошқа соҳа мутахассисларини, яъни юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича 2020 йил 8 сентябрь куни тегишли қарор қилинган. Мана шу қарор ижроси юзасидан 17 сентябрь куни АОКАда мутасаддилар билан биргаликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қарорга мувофиқ, Юристлар малакасини ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилади (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда). Мазкур филиаллар асосан масофавий таълим олиш учун мўлжалланган бўлиб, филиалла Адлия вазирлигининг юридик техникумлари биноларида жойлаштирилади.«Қабул қилинган низомда кредит-модул тизими ҳам йўлга қўйилган бўлиб, малака ошириш тегишли ўқув дастурини мустақил ўзлаштиришни ўз ичига олади. Мазкур тизим малака оширишнинг белгиланган даврийлигига риоя қилинган ҳолда ўқув дастури модулларини узлуксиз, мустақил равишда ўзлаштириб боришни назарда тутади. Касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб кадрлар буюртмачилари ва ходимларга малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имконияти яратилди. Ҳозирда марказ томонидан бу амалиёт йўлга қўйилган бўлиб, 9 та давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари онлайн тарзда қисқа муддатли малака ошириш ўқув курсларида ўқиб келмоқдалар. Мазкур курслар шартнома асосида маълум бир мавзу бўйича 2 кун ичида ўтиб тугатилади ва ўқув курсларида қатнашган тингловчилар тегишли сертификатларни оладилар», — деди Юрстлар малакасини ошириш маркази директори Анвар Рахматов.Маълумот учун, ўқитиш давомийлиги қайта тайёрлаш курсларида 4 ой (576 соат)ни, малака ошириш курсларида эса 2 ҳафта (72 соат)ни ташкил этади.
Изоҳ (0)