Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Биз учун севимли бўлган бола қаҳрамонлар ролини иштирок этган актёр ва актрисалар аллақачон катта бўлган ва айримлари бошқа касбни танлаган.

Наталя Седих

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Аёз бобо»(1964) фильмидаги Настенка

Айни вақтда: 71 ёш, актриса

Болалигида актриса бўлишни истамаган Наталя, муз устида конки учиш спорти бўйича шуғулланган ва телевизор орқали чиқишидан кейин режиссёр Александр Роунинг эътиборини тортган. Шундан кейин режиссёр уни «Аёз бобо» фильмида суратга тушишга таклиф қилган. Орадан 4 йил ўтиб, унинг яна бир «Олов, сув ва … мис трубалар» фильмида суратга тушган. Актриса 1969 йилда хореография билим юртини битириб, «Катта театр»нинг балет гуруҳи аъзосига айланади. Сўнгги марта 2010 йилда суратга тушган актриса телешоуларда иштирок этиб туради.

Елена Проклова

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Қор маликаси» (1966) фильмидаги Герда роли

Айни вақтда: 66 ёшда, театр ва кинода суратга тушади ҳамда телебошловчилик қилади

Елена болалигида актриса бўлишни эмас, гимнастика билан шуғулланишни истаган. 11 ёшида спорт устаси бўлишга муваффақ бўлган Елена, 12 ёшида илк бор «Қўнғироқ чалинмоқда, эшикни очинг» фильмида суратга тушган. Орадан бир йил ўтиб «Қор маликаси» фильмида бош қаҳрамон ролини ижро қилган. Шундан кейин у кўплаб фильм ва сериалларда суратга тушган. 2006 йилда телебошловчилик фаолиятини бошлаган Проклова айни вақтда «Андреевский байроғи» фильмида суратга тушмоқда.

Анна Ашимова

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Афсунгарлар» (1982) фильмида Нина Пухова

Айни вақтда: 46 ёшда, уй бекаси

Анна, Пионерлар саройида рақс ва қўшиқ айтиш билан машғул бўлган бир вақтда, режиссёр асистенти митти Нина роли учун ижрочи излаб келган. У кастингдан ўтиб фильмга тасдиқланган. Аммо ушбу рол унинг актрисалик фаолиятидаги биринчи ва охирги роли бўлган. У иқтисодий информатика факультетини битириб бироз вақт журналда ишлаган. Шундан кейин турмушга чиқиб фарзандли бўлган ва ўзини оиласига бағишлаган.

Маколей Калкин

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Уйда ёлғиз (1990) фильмидаги Кевин Маккалистер

Айни вақтда: 40 ёшда, Bunny Ears сайтига эгалик қилади

Мухлисларга Кевин сифатида яхши таниш бўлган Маколей, 90 йилларда машҳурлик чўққисида бўлган. У « Менинг қизим», «Яхши ўғил», «Бойвачча Ричи» ва бошқа фильмларда ҳам суратга тушган. 1995 йил Маколей Калкин тарихда бринчи бўлиб энг кўп маош оладиган болалар актёрига айланди, у «Уйда ёлғиз» фильми учун 4,5 миллион доллар олган. 2012 йилда у томонидан асос солинган The Pizza Underground рок-группаси 4 йилдан кейин фаолиятини тўхтатган. Маколей айни вақтда Парижда яшайди. Ўзининг Bunny Ears сайтида эса турли мавзу ва подкастлар бериб боради.

Росс Мелинжер

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Сиэтллик бедорлар (1993) фильмидаги Жон Болдуин

Айни вақтда: 35 ёш, менежер

Мазкур ролидан кейин Росс яна 30 га яқин фильмда суратга тушган, аммо 2006 йилда актёрлик фаолиятига нуқта қўйган. Айни вақтда Automotive Legends компаниясида менежер.

Эрик Ллойд

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Санта-Клаус» (1994) фильмида Чарли Келвин

Айни вақтда: 33 ёшда, LP Studios овоз ёзиш студияси асосчиси

1,5 ёшида рекламага суратга тушган Эрик кейинчалик Голливуд ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. «Санта-Клаус»да суратга тушганида 8 ёшда бўлган актёр машҳурликка эриша бошлаган. Шундан кейин у «Санта-Клаус 2» (2002), «Санта-Клаус 3» (2006) фильмларида суратга тушган. Айни вақтда у LP Studios овоз ёзиш студияси асосчиси ҳисобланади.

Сара Роузен Фрутман

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Ижарага оила» фильмидаги Зои роли

Айни вақтда: 30 ёшда, антрополог

«Тунги келгиндилар» фильми 5 яшар Сара учун дебют бўлган. «Ижарага оила» фильмидаги роли эса унга машҳурлик олиб келган. Сўнгги марта «Омеланинг ўғиллари» фильмида суратга тушган. Сара университетда антропология йўналишида таълим олган, аммо айни вақтда нима билан шуғулланиши маълум эмас.

Томас Броди-Сангстер

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Ҳақиқий севги» (2003) фильмидаги Дэниэлнинг ўгай ўғли

Айни вақтда: 29 ёшда, актёр ва мусиқачи

Юлдузлар оиласида дунёга келган Томас, 12 ёшида дебют ролини ижро қилган. «Кафил»даги ролидан кейин эса мини-сериалдаги энг яхши актёр деб топилган. «Ҳақиқий севги» фильмида Сем ролини ижро қилган актёр, «Тристан ва Изолда», «Менинг қаттиққўл энагам» фильмлари ва «Тахтлар ўйини» сериалида суратга тушган. У айни вақтда актёрлик фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Алина Булинко

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур роли: «Арчалар» (2010) фильмининг биринчи қисмида Варя

Айни вақтда: 22 ёшда, актриса

Болалигидан балет билан шуғулланган Алина, етти ёшида Чайковский ҳаёти ҳақидаги фильмда суратга тушган. Махсус инглиз мактабида таълим олган Булинко, 2007 йилда «Барибир ҳам севаман» телесериалида суратга тушган. «Арчалар» фильмидаги роли унга машҳурлик олиб келган. Шундан кейин актриса суратга тушишда давом этган. У Россия давлат гуманитар университетининг психология факультетини тамомлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди