Қўшиқчи Мадоннанинг учта уйи бор, улардан иккитаси Нью-Йоркда, биттаси эса Португалияда жойлашган. Шунга қарамай, хонанда карантинни Беверли-Ҳиллздан ойига 120 минг долларга ижарага олган уйида ўтказишга қарор қилган.
1940 йилларда актёр Берт Лара учун архитектор Пол Ревир Уильямс томонидан қурилган мазкур уйда Пол Маккартни, Осборнлар оиласи, Мелани Гриффит, Адам Левин, Эллен Деженерес ва Мэрайя Кэри яшаган.
Айни вақтда эса Мадонна Ахламалик Уильямс ва тўрт нафар асраб олган фарзандлари: 15 яшар Дэвид Банда, 14 ёшли Мерси Жеймс ва олти яшар эгизаклар Стелла ҳамда Эстер билан биргаликда яшамоқда.
Тўққизта ётоқхона, шунча ювиниш хонаси, бешта санузел бор бўлган уйда, шунингдек, боулинг ва бильярд ўйини хонаси, бар, қолаверса, кинотеатрни учратиш мумкин.
Уй ҳудудида теннис корти, бассейн, гольф майдони, спа-салон ва меҳмонлар учун алоҳида уй ҳам мавжуд.
Мавзуга доир:
- «Титаник» ва «Аватар» фильмлари режиссёри Жеймс Кемероннинг 25 миллион долларлик уйига саёҳат (фото)
- Фото: Дунёдаги энг бадавлат инсон — Жефф Безоснинг Манҳеттендаги кошонасига саёҳат
- Фотожамланма: Бритни Спирснинг италянча услубдаги ҳашаматли вилласи
- Женнифер Лопес ва Алекс Родригеснинг Майамидаги 40 млн долларлик янги вилласига саёҳат (фото)
- Рън’Б қироличаси, 2019 йилнинг энг бадавлат хонандаси Рианнанинг океан соҳилидаги уйига саёҳат (фото)