Американинг Racing Junk онлайн майдончасида гусеницали йўлтанламасга айлантирилган Ford Aerostar сотувга қўйилди. Автомобилга Chevrolet V8’нинг 9,4 литрли иккита «биг-блок» ўрнатилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Racing Junk

Автомобилнинг юришини таъминлайдиган қисмини гусеницали лентага алмаштириш учун кузовнинг пастки қисмидан эшик тутқичларига қадар бўлган жойни кесишга тўғри келган. Эшикларни очиш имконсиз бўлгани сабаб кузовга киришнинг оригинал усули ўйлаб топилган: кузов орқа қисми худди капот каби очилади.

Фото: Racing Junk

Машина ичига пойга автомобилларнинг хавфсизлик камарига эга ўриндиқлар, ҳар бир V8 учун алоҳида датчиклар ва руль ўрнига ричаг ўрнатилган. Пол қисми алюминий листлар билан ишланган, мотор ёнидан эса ўт ўчириш мосламаси ўрин олган. Иккита 9,4 литрли двигатель биргаликда 1400 от кучини тақдим этишга қодир.

Фото: Racing Junk

Кузови юқорига очиладиган махлуқсимон танк учун Жанубий Каролинада 105 минг доллар сўрашмоқда.

Фото: Racing Junk

Фото: Racing Junk

Фото: Racing Junk

Фото: Racing Junk

Фото: Racing Junk

Фото: Racing Junk