Чилида яшовчи аёл актёр Мел Гибсоннинг таҳдидидан кейин машҳур бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Чилилик ўқитувчи аёл фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялайди. Карантин пайтида аёл рўзғор тебратиш учун асал сота бошлаган. Номаълум сабабларга кўра аёл ўз маҳсулоти ёрлиғига Мел Гибсоннинг суратини туширган.
Актёрнинг адвокати аёлга қўнғироқ қилиб, қутидаги ёрлиқни ўзгартиришни, акс ҳолда судга даъво билан таҳдид қилади.
https://youtu.be/07qRpRbjSpU
Аёл ушбу ҳолат ҳақида ижтимоий тармоқда сўзлаб берди ва машҳур бўлиб кетди. У ёрлиқ учун янги расм яратиш бўйича бепул таклифлар олди.
Изоҳ (0)