«Дарё» таҳририятига Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи Дилмурод Исаев мурожаат қилиб, оққонга чалинган фарзанди Абдурахим Абдумаликов учун моддий ёрдам сўради.

Фото: «Дарё»

Абдурахим ҳозир 9 ёшда. У оққонга чалинганига 7 ой бўлди. Айни пайтда Республика Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти шифохонасида даволанмоқда.

«Болам касал бўлганидан бери халоватимиз йўқ. Фикр-у ҳаёлингиз шунда бўлиб қолар экан. Аввало, Худо, лекин қараб чидолмайсиз-да. Жуда оғир. Ўғлимни тузалиб кетиши учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соляпмиз. 7 ойдан буён бор пулимиздан кетди. Етмаганига қариндош-уруғлардан катта қарз кўтардик, аммо бу дард ҳам чекинай демаяпти.

Бир курс учун 25 миллион сўм кетади, агар аҳволи яхши бўлса. Бўлмаса яна муолажа олиши керак. Айниқса, жигарбандингизнинг қийналаётганини кўриш ота учун оғир. Фарзандингизни қийналганини кўриш жуда азоб экан.

Ҳеч кимнинг бошига бундай кунларни солмасин. Пойтахтда яшаб, даволаниш, кунлик дори-дармон-у бошқа харажатлар шу қадар катта пул талаб қиладики, давлатингиз тоғдек бўлса ҳам сарфланиб кетаркан.

Ҳозирга келиб эса моддий томондан жуда қийналиб қолдик. Саховатпеша юртдошларимиздан фарзандимни навбатда турган курсларини давом эттиришида имкон қадар холис моддий ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламан», — дейди беморнинг дадаси Дилмурод ака биз билан суҳбатда.

Фото: «Дарё»

Биз барча саҳоватли юртдошларимиздан Абдурахим Абдумаликовнинг соғайиб кетишида ўз ёрдамларини аямасликларини сўраб қоламиз.

Абдурахим Абдумаликовга хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали (Click, Payme):

Онаси Шодия Исаева номига очилган

«Агробанк»: 8600 0423 8546 2162

Отаси Дилмурод Исаев номига очилган

«Ҳамкорбанк»: 8600 1204 4326 3747

«Ҳамкорбанк» Visa: 4231 2000 0202 2571

Humo: 9860 1666 3098 2659

Россиядаги юртдошларимиз учун беморнинг

тоғаси Бахтиёрхўжа Обидхўжаев Баҳодирхон ўғли номига очилган

Сбербанк VISA: 4276 3802 5942 5457

Хориждан банкдан маблағ юбориб ёрдам бермоқчи бўлганлар учун отасининг паспорт маълумотлари:

Исаев Дилмурод Абдумаликович

АА 708 728

Бемор Абдурахимнинг отаси Дилмурод аканинг телефон рақами:

+998 97 135 78 86

+998 93 406 78 86