Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсида «Манчестер Сити» 7 август, жума куни Мадриднинг «Реал» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Рафаэл Вараннинг хатосидан кейин Раҳим Стерлинг «шаҳарликлар»ни олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада Карим Бензема мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ майдон эгалари томонида бўлди. 68-дақиқада Вараннинг навбатдаги хатоси «Манчестер Сити»нинг иккинчи голига сабабчи бўлди, гол муаллифи — Габриэль Жезус. Қолган вақтда мезбонлар вазиятни назорат қилди.
Шу тариқа Пеп Гвардиола шогирдлари иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонган ҳолда кейинги босқичга йўл олди.
Чорак финалда «Манчестер Сити» ва «Лион» жамоалари ўзаро баҳс юритади.
ЕЧЛ
1/8 финал, жавоб баҳси
7 август, жума
«Манчестер Сити» Англия — «Реал» Испания 2:1
Голлар: 1:0 – 9 Стерлинг, 1:1 – 28 Бензема, 2:1 – 68 Габриэль Жезус.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер, Ляпорт, Фернандиньо, де Брюйне, Родри Эрнандес (Отаменди, 89), Фоден (Бернарду Сильва, 67), Гундўған, Стерлинг (Сильва, 81), Габриэль Жезус.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 83), Милитао, Варан, Менди, Кроос, Каземиро, Родриго (Асенсио, 61), Модрич (Вальверде, 83), Азар (Йович, 83), Бензема.
Огоҳланириш: Модрич (81).
Илк учрашув: 2:1
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!