Германия Бундеслигасининг 2020/21 йилги мавсуми тақвими эълон қилинди. Мусобақанинг янги мавсуми 18 сентябрдан старт олади.
Мавсумни очиб берувчи ўйинлар қачон ўтказилиши номаълум. У Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсуми натижаларига боғлиқ бўлади.
Германиядаги анъанага кўра, мавсум чемпион жамоа иштирокидаги ўйин билан очилади. Яъни илк учрашув «Бавария» ва «Шальке-04» жамоалари ўртасида кечиши керак. Бироқ мюнхенликлар клуби Чемпионлар Лигаси финалига (23 август) қадар етиб борса, у ҳолда уларнинг старти 21 сентябрга кўчирилиши мумкин.
Бундай бўлган тақдирда очилиш учрашуви Дортмунд ва Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»лари ўртасида кечади.
«Бавария» ва «Боруссия Д» иштирокидаги Германия Суперкубоги 30 сентябрга мўлжалланган.
Бундеслига 2020/21 йилги мавсуми 2021 йилнинг 22 майида якунланади.
Бундеслига
1-тур баҳслари
18—21-сентабр
«Бавария» — «Шальке-04»
«Боруссия Д» — «Боруссия М»
«Лейпциг» — «Майнц»
«Вольфсбург» — «Байер»
«Айнтрахт» — «Арминия»
«Унион» — «Аугсбург»
«Кёльн» — «Ҳоффенҳайм»
«Вердер» — «Ҳерта»
«Штутгарт» — «Фрайбург»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!