Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг сўнгги тур учрашувлари 22 июль, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Ростов»

Фото: «Ростов»

«Ростов» жамоаси чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган «Зенит»ни қабул қилди. Дастлаб мезбонлар Бахтиёр Зайнутдиновнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бироқ иккинчи бўлимда асосий таркиб футболчиларини майдонга ташлаган питерликлар вазиятни ўз томонига оғдиришга эришди.

72-дақиқада Эмилиано Ригони ҳисобни тенглаштирган бўлса, уч дақиқа ўтиб Сардор Азмун «Зенит»нинг иккинчи голига муаллиф бўлди.

Параллел ўйинда ЦСКА Георгий Шенников ва Иван Обляковнинг голлари эвазига «Тамбов»ни мағлуб этди.

Шу тариқа «армиячилар» 50 очко билан 4-ўринни эгаллаган бўлса, «Ростов» (45) 5-поғонада қолди.

Ўз майдонида «Ахмат» дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритган «Краснодар» 52 очко билан 3-ўринни қўлга киритди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлди.

Остон Ўрунов жамоаси «Уфа» ўзида «Арсенал» билан нурсиз дуранг қайд этган бўлса, мусобақани тарк этишга улгурган «Оренбург» сафарда «Динамо»дан устун келди.

«Зенит» чемпионликни қўлга киритган бўлса, «Локомотив» мусобақанинг кумуш медалларига эга чиқди. «Оренбург» ва «Крилья Советов» мусобақани тарк этди.

Мусобақанинг якуний жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: РПЛ

Фото: РПЛ

РПЛ

30-тур баҳслари

22 июль, чоршанба

«Ростов» — «Зенит» 1:2

Голлар: 1:0 – 18 Зайнутдинов, 1:1 – 72 Ригони, 1:2 – 75 Азмун.

«Ростов»: Песьяков, Козлов, Ҳажикадунич, Чернов (Ведерников, 87), Логашов (Прошляков, 87), Норманн, Зайнутдинов (Еременко, 64), Глебов, Байрамян (Долгов, 61), Саплинов, Шомуродов.

«Зенит»: Васютин, Прохин, Маммана (Осорио, 46), Смолников (Кузяев, 68), Сутормин (Дзюба, 46), Ерохин, Шатов, Ригони, Мусаев, Шамкин (Азмун, 46), Дриусси (Караваев, 89).

Огоҳлантиришлар: Норманн (42), Ҳажикадунич (66), Шатов (82), Саплинов (90).

«Краснодар» — «Ахмат» 4:0

Голлар: 1:0 – 43 Берг, 2:0 – 54 Кабелла, 3:0 – 58 Вандерсон, 4:0 – 62 Берг.

ЦСКА — «Тамбов» 2:0

Голлар: 1:0 – 26 Шенников, 2:0 – 78 Обляков.

«Рубин» — «Спартак» 1:2

Голлар: 0:1 – 40, пенальти Бакаев, 1:1 – 44, пенальти Игнатьев, 1:2 – 71, пенальти Ларссон.

«Урал» — «Локомотив» 0:1

Гол: 0:1 – 45 Миранчук.

«Динамо» — «Оренбург» 0:1

Гол: 0:1 – 29 Фамее.

«Уфа» — «Арсенал Тула» 0:0

«Крилья Советов» — «Сочи» 3:0 (меҳмонларга техник мағлубият ёзилди — изоҳ «Дарё»)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар