Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Актёрлар ижроси, қиёфаси, фильм сюжетидан тортиб, интерьер, либос ва майда деталларнинг муккаммал экани сабаб, турк сериаллари мухлислари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Сериал қаҳрамонлари нафақат Туркияда балки, бутун дунёда машҳурликка эришаётгани, халқаро мукофотларга лойиқ деб топилаётгани ҳам сир эмас. Қуйида энг машҳур ва мухлислар севгисига сазовор бўлган турк сериаллари жуфтликлари ҳақида маълумот берамиз.

Султон Сулаймон ва Хуррам султон — «Муҳташам юз йил» 2011 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

Султон Сулаймон ва Хуррам султоннинг гўзал шарқона севги қиссасига асосланган сериал, 50 дан ортиқ мамлакатларда эфирга узатилган. Бетакрор костюмлар, сарой фитналари ва бир-биридан гўзал қизлар иштирок этган ушбу сериал миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган. Фильм 2014 йилда тугатилган бўлишига қарамай, Марям Узерли мухлислар учун Хуррам, Халит Эргенч эса Султон Сулаймон бўлиб қолган.

Омер ва Дефна «Ижарага севги» 2015 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

Романтик комедия услубида суратга олинган ушбу сериал бир қанча мамлакатларда муваффақиятга учраган. Сериалнинг эмоционал ва ёрқин жуфтлиги эътибордан четда қолмаган. Кулгили саҳналар, соф севги акс эттирилган фильм, ранг-баранглиги билан томошабинлар меҳрига сазовор бўлган. Кўркам актёр Бариш Ардуч ва жозибали актриса Энчин Сангу ролини қойиллатиб ижро қилган.

Омер ва Элиф «Пул ва гул» 2014 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

Ўзида бир қанча жанрни жамлаган мазкур сериал ҳам бир қанча мамлакатларда севиб томоша қилинган. Ундаги қаҳрамонлар Элиф ва Омер, фожиали вазият сабаб учрашиб, яхши-ёмон кунларда бирга бўлишига тўғри келади. Энгин Акюрек ва Туба Бюкустун сериалда бир-бирига мос севишганлар ролини гавдалантирган.

Яман ва Мира «Оқим» 2013 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

Турк юлдузлари Чағатай Улусай ва Серенай Сарикая суратга тушган «Оқим» сериали эфирга узатилиши билан дарҳол машҳурликка эришган. Ўсмирларнинг севги ва муносабатларига асосланган мазкур драма турли мамлакатларда трансляция қилинган. Шундан кейин сериалдаги актёрларга бўлган таклифлар сони янада ошган.

Камол ва Нихон «Севги изтироби» 2015 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

«Севги изтироби» нафақат Туркияда, балки жаҳоннинг бошқа мамлакатларида севиб томоша қилинган сериаллардан. Кўп қисмли ушбу ижод намунаси, Американинг «Эмми» мукофотига лойиқ деб топилган. Асосий жуфтлик ролини гавдалантирган Бурак Ўзчивит ва Неслихон Отагулга эса бутун дунёдан мухлислик қила бошланган.

Беҳлул ва Биҳтер «Тақиқланган севги» 2008 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

Икки фаслдан иборат мазкур сериал сюжети ва бош қаҳрамонлар муносабати томошабинларнинг экран қаршисидан жилмаслигига сабаб бўлган. Фильмда турли инсонлар тақдири ва ҳаётга бўлган қарашлари маҳорат билан бирлаштирилган. Ушбу фильм намойишидан кейин Берен Саат ва Киванч Татлитуғ халқаро мукофотларни қўлга киритган.

Жан ва Санам «Тонг қуши» 2018 йил

Фото: Кинотека

Фото: Кинотека

Романтик комедия жанридаги ушбу сериал икки мавсум давомида ҳам энг юқори рейтингни қайд қилган. Сериал 2018 йилда, Google’да рус сигментидаги фойдаланувчилар томонидан энг кўп қидирилган сериаллардан бири бўлган. Сериалда ролга берилиб кетган актёрлар ҳаётда ҳам бир-бирига илиқлик ҳис қилган ва узоққа бормаган муносабатларни бошдан кечирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди