Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 689 кишида коронавирус аниқланди, шунингдек, 957 кишида касалликнинг белгисиз ҳолати қайд этилган. Умумий ҳисобда бир сутка давомида COVID-19 қайд этилган беморлар сони 1646 кишини ташкил этган, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: «Нур.кз»

Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Атируа вилояти — 7928 (+266);
  • Олмаота шаҳри — 7591 (+231);
  • Нур-Султон шаҳри — 6688 (+123);
  • Қарағанда вилояти — 6244 (+176);
  • Чимкент шаҳри — 4067 (+81);
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 3990 (+99);
  • Олмаота вилояти — 3130 (+34);
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 3012 (+100);
  • Туркистон вилояти — 2230 (+10);
  • Жамбил вилояти — 2189 (+71);
  • Ақтўбе вилояти — 2178 (+63);
  • Манғистов вилояти — 2049 (+107);
  • Павлодар вилояти — 1803 (+77);
  • Қизилўрда вилояти — 1784 (+54);
  • Шимолий Қозоғистон вилояти — 1723 (+70);
  • Ақмўла вилояти — 1688 (+35);
  • Костанай вилояти — 1605 (+49).

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 59 899 кишига етган. Ҳозирга қадар 34 190 киши соғайган, 375 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистонда 13 июль ҳолатига кўра, яна 488 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Kloop хабар берди.

Коронавирусга чалинган янги касалларнинг 265 нафари Бишкек шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар қайд этилган:

  • Чуй вилояти — 37;
  • Ўш шаҳри — 45;
  • Ўш вилояти — 26;
  • Иссиқкўл вилояти — 15;
  • Жалолобод вилояти — 51;
  • Норин вилояти — 4;
  • Боткен вилояти — 43;
  • Талас вилояти — 2.

Касалликка чалиниш бўйича янги ҳолатларнинг 125 таси тиббиёт ходимларида қайд этилган. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 11 117 кишига етди, уларнинг 147 нафари вирус қурбонига айланган. Ҳозирга қадар 3460 нафар бемор даволанган.

Афғонистонда ўтган бир сутка ичида яна 85 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolonews.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 34 451 кишини ташкил этмоқда.

Касалланиш бўйича янги ҳолатларнинг асосий қисми — 63 таси Кобулда қайд этилган.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусдан ҳозирга қадар 21 216 бемор тузалди. Умумий ҳисобда 1010 киши касаллик оқибатида вафот этган.

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 6552 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости». Ўтган сутка давомида яна 46 кишида коронавирус аниқланган.

Мамлакатда ўтган бир сутка ичида 82 кишига шифохонадан жавоб берилган. Тожикистонда ҳозирга қадар 55 киши COVID-19 қурбонига айланган, 5258 бемор соғайган.

Ўзбекистонда 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 193 нафарга етди. Айни пайтда мамлакатда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, ҳозирга қадар 61 киши COVID-19 қурбонига айланган.