• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сребреница мусулмонлари қирғини. Европадаги тан олинмаган геноцид тарихи

    Ҳар йили 11 июль куни Босния ва Герцеговинада Серб Републикаси аскарлари томонидан Сребреница шаҳри аҳолиси устидан амалга оширилган қирғин қурбонлари хотирланади. Гаага халқаро трибунали Босния урушининг ушбу эпизодини «геноцид» деб баҳолаган. «Дарё» сана муносабати билан Сребреница қирғини ҳақида ҳикоя қилади.

    Сребреница

    Сребреница Босния ва Герцеговинанинг бир қисми бўлган Република Српска (РС) таркибидаги кичик кончилар шаҳарчасидир. 1991 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Сребреница шаҳрида 5,7 минг киши яшаган, улардан 3,6 минги мусулмонлар (бошноқлар) (63,92%), 1,6 минг нафар серблар бўлган (28,40%).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Серб Республикаси ҳудудидаги мусулмон анклави

    Босния ва Герцеговина 1992 йилда Югославия таркибидан чиқиб кетди. Шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Босния ва Герцеговина ичида мустақил Серб Республикаси эълон қилинди. Босния ва Герцеговинанинг келажакдаги сиёсий тузилиши тўғрисида серблар, хорватлар ва мусулмон боснияликлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли тарихда «Босния уруши» деб ном қолдирган ҳарбий ҳаракатлар бошланди.

    Босния уруши бошланиши билан ҳар икки томоннинг қуролли кучлари тинч аҳолига мунтазам равишда ҳужумлар қилди. 1992 йил бошида Сребреница шаҳри бир неча ҳафта давомида Ратко Младич бошчилигидаги Югославия Халқ армияси ва маҳаллий серблардан ташкил топган тузулмалар назорати остида бўлди. Аммо 1992 йил май ойида шаҳар Носир Орич қўмондонлиги остидаги Босния мусулмон кучлари томонидан ишғол қилинди. 1992 йил ёзидан 1993 йил февралигача мусулмон гуруҳлари, Сребреница атрофидаги сербларга қарши бир қатор ҳужумларни бошлади, натижада, ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди ва камида 50 та қишлоқ ёқиб юборилди. Бу серб аҳолисининг оммавий кўчиб кетишига сабаб бўлди.

    1993 йилга келиб Сребреница ўзини Серб Республикаси ҳудудидаги мусулмон анклави деб эълон қилди. Ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун 1993 йил март ойидан шаҳар серб қуролли кучлари томонидан ўраб олинган. Боснияликлар назорат қиладиган энг яқин ҳудуд улардан 100 км узоқ масофада жойлашган эди. Сребреница деярли озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғидан маҳрум бўлган.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг 1993 йил 6 майдаги 824-сонли резолюциясига биноан, шаҳар қуролсиз зона деб эълон қилинди. Ундан унчалик узоқ бўлмаган жойда, Поточари шаҳрида Голландия тинчликпарвар кучларидан иборат 600 кишилик ҳарбий контингент жойлаштирилган. Улар БМТ резолюцияси қоидаларини амалга оширилишини назорат қилган. Бироқ бу вазифа бажарилмади, тинчликпарвар кучлар ҳар икки томондан ҳам ҳарбий ҳаракатлар ва жазо операциялари ўтказилишига қарши тура олмади.

    Сребреница қирғини

    1995 йил 6 июлда Серб Республикаси қўшинлари Сребреница шаҳрига ҳужум қилди, ҳужум Дринский корпуси кучлари томонидан амалга оширилди, уни Ратко Младичнинг ўринбосари Радислав Крстич бошқарган. 11 июль куни серб қўшинлари шаҳарга кирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сребреница босиб олингандан сўнг серблар мусулмонларни эвакуация қилишни таклиф қилди. Нидерланд баталёнининг назорати остида асосан аёллар ва болалар Тузлага эвакуация қилинди, аммо эркак аҳолининг асосий қисми шаҳарда қолдирилди. 12 июль куни 17–60 ёшдаги эркакларни сўроқ қилишга юборишган, чунки Младичнинг сўзларига кўра, улар уруш жиноятларида иштирок этган бўлишлари мумкин. Кейинчалик, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси материаллари ва Голландия тинчликпарвар кучларининг инкор этиб бўлмас далиллари пайдо бўлди, унга кўра, серблар Сребреницадаги мусулмонларни қатлиом қилган.

    Жабрланганлар сони

    Ҳозиргача қурбон бўлганларнинг аниқ сони ҳужжатлаштирилмаган, чунки улар оммавий қабрларга кўмилган. Турли манбаларга кўра, етти-саккиз минг киши ўлдирилган. Улар орасида шаҳарни тарк этишга уринган тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Ўлдирилганлар орасида 18 ёшгача бўлган 500 га яқин ўспиринлар бор эди.

    Босния уруши пайтида бедарак йўқолган одамларни қидириш бўйича давлат комиссияси 8,2 минг қурбонни, Халқаро қизил хоч қўмитаси – 7,8 минг кишини ўлдирилганини ҳисоблаган. Сребреницадаги қурбонлар оилаларининг турли ташкилотлари маълумотларига кўра эса ҳалок бўлганлар сони 10,7 минг кишига етган.

    Жазо

    Биринчи марта Сребреницадаги воқеаларнинг халқаро адлия идоралари томонидан геноцид деб баҳоланиши 2004 йил 19 апрелда Собиқ Югославия бўйича Халқаро трибуналнинг (СЮХТ) генерал Радислав Крстичга чиқарган ҳукмидан кейин бошланди. Ўшанда Радислав Крстич35 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.

    Бир неча йиллар давомида, тахминан 20 киши СЮХТ томонидан Сребреница геноцидига алоқадорликда айбланди. Ушбу жиноятлар учун бевосита жавобгарлик Босния ва Герцеговинадаги Серб Реcпубликасининг собиқ президенти Радован Караджич ва Серб Республикаси қуролли кучлари бош шатабининг разведка ва контр-разведка бўлими бошлиғининг ўринбосари Здравко Толимирларга юклатилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Караджичнинг суд жараёни 2008 йилдан 2014 йилгача бўлиб ўтган, 2016 йилда у 40 йилга озодликдан маҳрум қилинган; Здравко Толимир устидан эса суд жараёнлари 2010 йилдан 2012 йилгача давом этган ва натижада у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган (2016 йил 8 февралда вафот этган). 2007 йил 26 февралда Сребреницадаги воқеалар БМТ Халқаро суди томонидан геноцид деб тан олинди. 2009 йил январь ойида Европа парламенти 11 июлни Сребреницадаги геноцидни хотирлаш куни деб эълон қилди.

    Сербия тан олади аммо...

    Босния ва Герцеговинадаги Серб Реcпубликаси маъмурлари ва Сербия ҳукумати (Серб Республикаси ва Сербия битта давлат эмас) узоқ вақт давомида геноцид бўйича айбловларни инкор қилиб келган. 1995 йил декабрь ойида Югославиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги муваққат вакили Владислав Ёванович қотилликлар мусулмонларнинг ўзлари томонидан амалга оширилганини айтган. Гўёки босниялик мусулмонлар қуролларини ташламоқчи ва тинч ҳаётга қайтмоқчи бўлган миллатдошларини ўзлари ўлдиришган деган айбловларни олдинга сурган.

    СЮХТга, шунингдек, Орича деб номланган мусулмон бўлинмасининг аскарлари шаҳар яқинидаги 200 дан ортиқ серб қишлоқларини ёқиб юборгани ва 3 870 нафар сербни ўлдиргани тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилди. 2004 йилда Серб Реcпубликаси ўз қўшинлари ва хавфсизлик кучларининг Сребреницадаги аҳолини қатл этишдаги иштирокини тан олди. Суриштирув комиссияси 2005 йилга келиб, Сребреница воқеаларида қатнашган 19 мингдан ошиқ кишиларнинг исм-шарифини ўз ичига олган рўйхатни тақдим этди.

    2005 йилда қирғин қурбонларини қайта дафн этиш маросимида Сербия президенти Борис Тадич «душманлик доирасини бузиш ва минтақа халқлари ўртасидаги ишончни тиклаш» зарурлигини таъкидлади. 2009 йилда Сербия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширди ва номзодлик мақомини олиш шартларидан бири сифатида расмий Белграднинг СЮХТ билан ҳамкорлик қилиши кўрсатилди. 2010 йил 31 март куни Сербия парламенти декларация қабул қилди, унда Сребреница фожиасини олдини олиш учун «қўлдан келган ҳамма нарса қилинмагани» ва қурбонларнинг оилаларига таъзия изҳор этилишини эълон қилди (аммо шунда ҳам «геноцид» атамаси ишлатилмади).

    2013 йил апрель ойида Сербия президенти Томислав Николич Босния мусулмонларига қарши содир этилган жиноятлар учун узр сўради, шунингдек, Сребреницадаги воқеаларни геноцид деб ҳам тан олмади. Бундан ташқари, у «жиддий ҳарбий жиноятлар» қилган сербларни «топиш, жавобгарликка тортиш ва жазолаш» кераклигини айтди. 2015 йил сентябр ойида Сербия ҳукумати қирғинда гумон қилинган саккиз кишига айблов эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Сребреница оналари»

    2007 йил июнь ойида қурбон бўлганларнинг қариндошларидан иборат бўлган «Сребреница оналари» ташкилоти Гаага округ судида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарши даъво қўзғатди. Унда БМТ тинчликпарварлар кучлари оммавий қотилликларнинг олдини ололмаганликда айбланди. 2008 йил июль ойида суд БМТни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди. 2010 йил март ойида Гаага апелляция суди ушбу ҳукмни ўз кучида қолдирди ва 2013 йил июнь ойида Европа инсон ҳуқуқлари суди ташкилотнинг шикояти асоссиз деб қарор қилди.

    2014 йил июль ойида «Сребреница оналари» томонидан Нидерландия судига берилган даъво аризасидан сўнг, Нидерландия Олий суди мамлакатни тинчликпарвар кучларнинг лагерида яширишга уринган 300 нафар мусулмоннинг ўлими учун жавобгарлиги тўғрисида ҳукм чиқарди. Ўшанда Нидерландия қуролли кучларидан иборат бўлган БМТ тинчликпарвар кучлари улардан паноҳ сўраб келган 300 нафар босниялик мусулмонни шунчаки сербларнинг қўлига топшириб юборганди. Бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    12.07.2020, 21:33   Изоҳ (0)   73589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистонда ўтказилган танловнинг ғолиблари мукофот пулини ўз ҳисобидан тўлади

    12.07.2020, 21:14

    АҚШ президенти «Россия иши» бўйича судланган дўсти ва маслаҳатчиси Рожер Стоунга белгиланган жазони енгиллаштирди

    12.07.2020, 20:53

    Россияда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 500 минг кишидан ошди

    12.07.2020, 19:12

    Хитойда бир суткада 12 кишида коронавирус аниқланди, Жанубий Кореяда касалланганлар сони 44 нафарга ошди

    12.07.2020, 18:30

    Эрдўғон Авлиё София мажмуасини масжидга айлантириш масаласида бошқа давлатларнинг фикри аҳамиятсиз эканини айтди

    12.07.2020, 18:11

    «Қозоғистонда тарқалган ‘номаълум’ пневмония коронавирус бўлиши мумкин» — ЖССТ

    12.07.2020, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Россия ва Украина учун “буюк ҳафта” бошланаётганини айтди

    Дунё | 11 май, 12:05

    Афғонистонда шахмат расман тақиқланди

    Дунё | 11 май, 11:41

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.