Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган 69 ёшли бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 69 ёшли V.М. исмли эркак 2020 йил 8 июль куни Тошкент вилояти шифохонасидан ўта оғир аҳволда Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

Унга COVID-19 оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консултация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Биринчи марта Тошкент вилоятидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморнинг вафот этгани ҳақида маълумот берилди. 69 ёшли эркак коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Ўзбекистондаги 54-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 53 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: