АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» яхши кредит тарихига эга жисмоний шахсларга пасайтирилган фоиз ставкада кредитлашни таклиф этади.
Банк тизимида жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредитлар скоринг баҳолаш тизими орқали мижознинг кредит тарихи ва тўловга лаёқатлилиги ўрганилади ва мижозлар 5 тоифага (аъло, яхши, ўрта, қониқарли ва ёмон) ажратилади. Ўз навбатида, кредит тарихи ва тўловга лаёқатлиги «аъло» деб баҳоланган мижозларга барча жисмоний шахсларга таклиф этилаётган кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 3 фоиз, «яхши» деб баҳоланган мижозларга 2 фоиз ва «ўрта» деб баҳоланган мижозларга 1 фоиз камайтирилади.
Бу янгиликларнинг бир қисми, холос.
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «кредит конвеери» орқали намунавий уй-жой олган хонадон соҳибларига, яъни банк мижози бўлган жисмоний шахсларга микроқарз, овердрафт ва истеъмол кредитлари соддалаштирилган шаклда тақдим этилади.
Мазкур кредитдан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролар банкка фақатгина шахсини тасдиқловчи паспортини тақдим этишлари кифоя. Қолган барча зарурий маълумотлар электрон базадан шакллантирилади. Бунда жисмоний шахсларни кредитлаш«Андеррайтер» тизими асосида амалга оширилади.
Имкониятни қўлдан бой берманг!
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Қўшимча маълумотлар учун:
Телефон: (78) 150-93-39
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида.