«Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льорис «Эвертон»га қарши баҳснинг (1:0) танаффус вақтида жамоадоши Сон Ҳён Мин билан юз берган келишмовчилик ҳақида фикр билдирди.
«Бу кийиниш хонасида ҳал бўладиган иш. Унинг ташқарисида эса хоҳлаган нарсани гапириш мумкин.
Футболчилар бир-бирини ҳурмат қилади. Сон билан ўртамизда содир бўлган воқеа футболнинг бир қисмидир. Баъзан шундай бўлиб туради, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Ўйин охирида жамоанинг бир эканлигимиз ва ғалаба қозонганимиздан мамнунлигимизни кўришингиз мумкин эди», — дейди Льорис.
Эслатиб ўтамиз, Сон Ҳён Мин ва Уго Льорис биринчи бўлим якунланиб, жамоалар танаффусга йўл олаётган вақтда ўзаро тортишиб қолди. «Тоттенҳэм» футболчилари вазиятга аралашиб, уларни тинчлантирди.
«Тоттенҳэм» Премьер-Лига 33-туридан кейин 48 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!