«Тоттенҳэм» Англия чемпионатининг 33-тур ўйинида «Эвертон»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Лондон жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо учун бу Премьер Лигадаги 200-ғалаба сифатида тарихга кирди.
Шу тариқа Моуриньо Премьер Лига тарихида 200 та ўйинда ғалаба қозонган бешинчи мураббийга айланди. Фақатгина Алекс Фергюсон (Фергюсонда 322 та ўйин, Моуриньода эса 326 та ўйин) ундан тезроқ ушбу натижага эришган.
Англия чемпионатида 200 ва ундан кўп ўйинларда ғалаба қозонган мураббийлар:
Алекс Фергюсон – 528 ғалаба
Арсен Венгер – 476
Ҳарри Реднапп – 236
Дэвид Мойес – 207
Жозе Моуриньо – 200.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!