9-синфни якунлаган битирувчилар касб-ҳунар мактабларига 2020 йилнинг 5 июлидан 20 июлигача ҳужжатларни онлайн тарзда топшириши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли қарор Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ қабул қилинган.
Янги тизим бўйича 9-синф битирувчилари ўз ҳужжатларини kasb.edu.uz электрон платформаси орқали топширади.
Битирувчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:- Электрон ариза;
- Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси;
- 3х4 фотосурат.
- Тикувчи;
- Чилангар;
- Иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;
- Автомобилларни таъмирлаш чилангари;
- Ошпаз;
- Қандолатчи;
- Асаларичи
Бунда таълим жараёнлари кўрсатилган ишчи касблар бўйича 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида (кундузги таълим шаклида) йўлга қўйилади.
Ҳужжат топширувчилар юқорида кўрсатилган платформа орқали ўзларига керакли касбларни танлаши ва у ҳақда батафсил маълумотни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил қилинган (+99871) 246-11-92 рақами орқали ҳам олишлари мумкин.
Мавзуга доир: