Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган ва саратон касаллигидан даволаниб келган бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкентда яшовчи 77 ёшли Н.Г. исмли аёл 2020 йилнинг 7 июнидан 16 июнигача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

У охирги 10 йил давомида юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислар ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Тошкентлик 77 ёшли аёл Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 29-бемор бўлди.

2 июль куни Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этган. Унинг ўлими ҳақида ҳам ССВ 3 июль куни хабар берди.

Бунгача Ўзбекистонда 28 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: