«Аталанта» ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес XXI асрда Италия А Сериясида бир мавсум давомида 15 та голли узатмани амалга оширган биринчи футболчига айланди.
Футболчи ўзининг 15-узатмасини А Сериянинг 29-тури доирасида «Наполи»га қарши ўтказилган учрашувда (2:0) амалга оширди. Таъкидлаш жоиз, 2000 йилдан кейин А Серияда тўп сурган ҳеч қайси футболчи бундай натижани қайд этмаган.
Гомес «Аталанта»га 2014 йилнинг ёзидан бери ҳаракат қилади. Бу мавсумда 32 ёшли аргентиналик футболчи Италия чемпионатининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 15 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
«Аталанта» 60 очко тўплаган ҳолда, мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турда 5 июль, якшанба куни «Кальяри» майдонига сафар қилади.
Изоҳ (0)