Ўзбекистонда 27 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 63 кишига кўпайиб, жами касалланганлар сони 7490 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 17 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 26 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);
  • 8 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида);
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);
  • 3 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида);
  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 5038 нафар фуқаро (67 фоиз) соғайган. Ҳозирда Ўзбекистонда 2433 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 20 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 20 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойида 5 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирусдан вафот этган деновлик аёлда чиндан ҳам коронавирус бўлганини Соғлиқни сақлаш вазирлиги аёлнинг ўлимидан 5 кун ўтиб тасдиқлаганди.