«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
22:28, 16.06.2020 31358

Тошкентда яна 42 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Ўзбекистон бўйича касалликдан тузалганлар сони 4096 нафарга етди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 16 июнь куни бир йўла 42 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 3 нафар, жами 35 нафар бемор соғайгани хабар қилинганди. Кун давомида 77 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Касалликдан фориғ бўлган беморларнинг барчаси пойтахтдаги даволаш муассасаларида шифо топди.

Айни пайтга қадар Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4096 нафарга етди. Шифохоналарда 1213 нафар бемор даволанмоқда.

Маълумот учун, 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 5328 нафарга етди, беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Бошқа янгиликлар