«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши ўйин олдидан мусобақа рестартидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

Фото: АС

«Реал»ни олдинда 11 финал кутмоқда ва биз Ла Лигада ғалаба қозониш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Баъзида мен фикрларимни испан тилида унчалик ҳам яхши ифода эта олмайман. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим, ҳатто ўртоқлик учрашуви ҳам. Ла Лига — бу жуда узоқ давом этадиган мусобақа. Агар сиз ички чемпионатда яхши ўйин кўрсацангиз, унда Чемпионлар Лигасида ҳам яхши натижалар қайд этасиз.

Ла Лига — энг қийин ва энг узоқ давом этадиган мусобақалардан. Испания чемпионатида ўйнаш осон эмас, чунки рақибларнинг барчаси кучли. «Реал» либосида бўлганингизда, сиз учун ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади», — дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 13 июнь оқшомида 28-тур учрашувини сафарда «Мальорка»га қарши ўтказиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. «Реал»нинг «Эйбар»га қарши ўйини эса 14 июнь Тошкент вақти билан 22:30 бошланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!