Пекин коронавирус пандемияси фонида аҳоли ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун Хитойнинг бошқа ўнлаб шаҳарлари қаторига қўшилди. Шаҳар ҳукумати фуқароларга шопингда фойдаланиш мумкин бўлган ваучерларни тарқатишга қарор қилди, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, Пекин муниципалитети ҳукумати истеъмолни рағбатлантириш мақсадида умумий қиймати 12,2 миллиард юанга (1,7 миллиард доллар) тенг ваучерларни чиқармоқда.

Ваучерларни тарқатиш 6 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 «JD.com» онлайн савдо майдони орқали бошланган. Купонларни олган фуқаролар уни оддий дўконлардан тортиб, туризм, таълим, маданият, спорт ва умумий овқатланиш соҳасидаги онлайн харидларни амалга оширишда фойдаланиши мумкин. Ваучерлар тўрт босқичда тарқатилади: 6, 13, 20 ва 27 июнь кунлари. Ҳар бир ваучерни 14 кун давомида ишлатиш мумкин.

Таъкидланишича, бунга қадар Хитойнинг 50 дан ортиқ шаҳарларида 846 миллион долларлик ваучерлар тарқатилган.

Хитой Миллий статистика бюросининг апрель ойидаги маълумотларига кўра, 2020 йилда Хитой ЯИМ 6,8 фоизга қисқарган, бу 1976 йилдан буён кузатилган илк камайиш ҳисобланади.