Туркияда мазкур таом палов деб аталиб, гўштли ёки сабзавотли овқатларга гарнир сифатида дастурхонга тортилади.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ўсимлик ёғи — 4 ош қошиқ
- Вермишель — 120 гр
- Гуруч — 200 гр (йирик гуручдан фойдаланиш тавсия этилади)
- Соя соуси — 3 ош қошиқ
- Сув — 500 мл
- Саримсоқ пиёз
- Зираворлар
- Қизиган ёғда вермишель тилларанг тусга киргунича қовуринг, гуручни ҳам солинг ва аралаштиринг.
- Оловни пасайтириб, соя, зиравор ва майдаланган саримсоқни қўшинг.
- Сув солиб, қайнатинг.
- Қайнаб чиққанидан кейин қопқоғини ёпиб, 15-20 дақиқа димланг.
- Оловни ўчиринг ва 5-7 дақиқача қопқоғини очманг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт