Бугунги кунда компания ўз тармоқ корхоналарида ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган, юқори сифатли маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини олиб бормоқда.
Миллий озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга қаратилган — соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспортга кўмаклашиш, озиқ-овқат хом ашёси ҳаракатининг замонавий логистикасини жорий этиш каби ишларни янада жадал олиб бориш учун кадрлар самарадорлигини ошириш мақсадида компания қуйидаги лавозимлар бўйича юқори малакага эга мутахассисларни ишга таклиф қилади:
- Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
- Мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва консервалашни ривожлантириш бўлими бошлиғи
- Гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
- Гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
- олий маълумот;
- мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаш васақлаш соҳалари бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси;
- ўзбек ва хорижий тилларни (рус, инглиз) мукаммал билиш;
- компьютерни фаол фойдаланувчи даражасида билиш, шунингдек, тақдимот дастурларини чуқур билиш;
- жамоа билан ишлаш қобилияти, аниқлик, ўзига бўлган ишонч, ўз касбиймаҳоратини доимий равишда такомиллаштиришга интилиш;
- ёши 35 дан юқори бўлган мутахассислар ;
Резюмени юбориш: с.shaislamova@uzfood.uz
Мурожаат учун тел.:
+99897 428 28-44
+99878 129 59 59 (ички 1041)
Реклама ҳуқуқи асосида.