Қашқадарё вилояти Муборак туманида фирибгарлик йўли билан тадбиркорнинг 150 миллион сўм миқдордаги пул маблағини қолга киритган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Муборак туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида аниқланишича, фуқаро Т.А. «М-таъмирлаш» МЧЖ раҳбари С.М.нинг ишончига кириб, уни Эрондан цемент олиб келиб сотишга қизиқтирган. Шу тариқа, Т.А. тадбиркорнинг 150 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Асакада Ҳажга ва хорижга ишга жўнатиш баҳонасида одамларни 31 минг долларга чув туширган шахсларга жиноят иши очилди
- Тошкентда масжид қурилишига эҳсон қилиш баҳонасида қарийб 34 млн сўм пулни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди
- Бухорода ногирон фуқаро учун эҳсон йиғиш баҳонасида салкам 9 млн сўм пулни ўзлаштирган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди