Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 5-туридан ўрин олган 6 июнь, шанба кунги иккита ўйин якунланди.
«Пусан Ай Парк» жамоаси ўз уйида «Сангжу Сангму»ни қабул қилди. Учрашувнинг 31-дақиқасида Ли Жон Ҳёп пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада Мун Сон Мин мувозанатни тиклади.
Мазкур баҳсда пусанликлар сафида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов тўлиқ ўйнади. Шу тариқа «Пусан Ай Парк»нинг жорий мавсумдаги ғалабасиз серияси давом этадиган бўлди.
Параллел кечган баҳсда «Улсан Ҳёндай» сафарда «Поҳан Стилерс»ни йирик ҳисобда енгди ва очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди.
Кей-Лига
5-тур баҳслари
6 июнь, шанба