Грузияда мол гўштидан тайёрланадиган мазкур таом гарнирсиз, ноннинг ўзи билан дастурхонга тортилади.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- мол гўшти — 500 гр;
- пиёз 3 дона;
- кашнич уруғи — 1 ош қошиқ;
- помидор — 200-300 гр;
- булғор қалампири — 1 дона;
- саримсоқ пиёз — таъбга кўра;
- таъбга кўра туз, мурч ва қуритилган райҳон.
- Гўштни ўртача катталикда, пиёзни тўрт бўлакка бўлиб тўғранг ва кашнич уруғи солиб аралаштиринг.
- Аралашмани қозон ёки «кастрюлька»га солиб қопқоғини ёпинг ва ўртача оловда 30 дақиқа давомида димлаб пиширинг.
- Помидорни ўртача катталикда тўғраб, қозонга қўшинг ва яна 15 дақиқа димланг.
- Булғори қалампирини ҳам тўғраб қозонга қўшинг ва яна 15 дақиқа димланг.
- Саримсоқ пиёзни майдаланг, кўкатларни тўғранг ва таомга қўшинг.
- Орадан 10-15 дақиқа ўтгач туз, мурч ва бошқа зираворларни қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
- 5 дақиқадан кейин оловни ўчиринг ва 15-20 дақиқа давомида қопқоғини очманг.
Ёқимли иштаҳа!