Газланган сувни тозалаш воситалари ўрнида ишлатиш мумкинлигини билмаганлар учун қуйида тавсияларни тақдим қиламиз.
Заргарлик буюмларини тозалаш учун
Идишга газланган сув ва таркибида зарарли компонентлар кам бўлган тозалаш воситасидан бир-икки томчи қўшинг. Заргарлик буюмини тунда солиб қўйинг, тонгга қадар турсин. Эрталаб тақинчоқларингизни олиб, юмшоқ сочиқ билан қуруқланг.
Зангни кетказиш
Газланган сув таркибида углекислота борлиги учун ҳам нафақат металлдаги доғлар, балки зангни ҳам кетказиш хусусиятига эга. Бунинг учун занглаган металлни бир неча соатга газли сувга солиб қўйишнинг ўзи кифоя.
Шиша буюмлар
Чанг ва доғни тозалаш учун газланган сув билан шиша ойна ёки буюм устини артинг.
Тагига олган идиш
Тагига олган қозон ёки товани тозалаш учун газланган сувни бир неча соатга солиб қўйинг, натижа сизни ҳайратга солиши аниқ.
Шиша ва кумуш идишлар
Шиша ва кумуш идишларнинг асл ҳолати сақланиши учун уларни вақти-вақти билан 20 дақиқага газланган сувга солиб қўйиш тавсия қилинади.
Доғларни кетказиш
Газланган сувдан доғни кетказишда фойдаланиш мумкин бўлиб, унда мато сифати ҳамда ранги ўзгармайди.
Сувдан қолган доғлар
Ювиниш хонасида сувдан қолган доғларда ҳам газланган сув яхши самара беради. Бунинг учун доғ бор жойга газланган сув қуйиш кейин эса қуруқ мато билан артишнинг ўзи кифоя.
Идишдаги чой ва кофедан қолган доғлар
Кофе ёки чой идиши четларида қолган доғларни ҳам газланган сув ёрдамида осонлик билан кетказиш мумкин. Бунинг учун идишга кечаси газланган сув солиб тонггача қолдиринг.