Калифорния штатининг Плейсер округи шерифининг офиси йўлтанламас салонига қамалиб қолган айиқнинг видеоси билан бўлишди. Ҳайвон машинадан тушиб олиши учун полициячилар автомобиль ойнасини синдиришга мажбур бўлган, деб хабар беради Motor.
Мазкур ҳолат бўйича батафсил маълумотлар йўқ. Айиқ қандайдир йўл билан автомобиль ичига кириб олган ва у ердан чиқа олмаган. Шовқиндан уйғониб кетган атрофдаги аҳоли полицияни ёрдамга чақирган. Полициячилар машина ойнасини синдириб, ҳайвоннинг тузоқдан мустақил чиқиб олиши ва қочиб кетишига имкон яратиб берган. Бироқ айиқ овқат илинжида автомобиль салонини яроқсиз ҳолатга келтириб қўйган.
https://www.facebook.com/PlacerSheriff/videos/308758566802963/