ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария 2017 йилда «Барселона»га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.
«Мен Парижда жуда бахтли эдим, аммо ўша пайтда клубдагилар менга охир-оқибат ёлғон бўлиб чиққан баъзи нарсаларни гапирди.
«Барселона» мени ўз сафига ўтишга кўндирмоқчи бўлган. Клублар музокаралар ўтказишди, лекин ПСЖ мени сотишни хоҳламади. Бори шу.
Ўша ёлғон жудаям жаҳлимни чиқарганди, аммо барибир клубни тарк этмаганимдан хурсандман. Ҳозир Парижда ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Европадаги фаолиятимни ПСЖда тугатмоқчиман. Бу мен ўйлаётган ягона нарса.
Мен ва оилам бу ерда бахтлимиз. Бироқ келажакда нима бўлишини билмайман. Ҳозирча янги шартнома бўйича ҳеч қандай музокара бошламадик, бу ҳақда ўйлаётганим ҳам йўқ. Бор эътиборимни футболга қаратмоқчиман, қолганлари эса кейинроқ келади.
Яна Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни хоҳлаган бўлардим (ди Мария 2013/14 йилги мавсумда «Реал» сафида Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган). Гап фақат совринда эмас, балки клуб ва унинг мухлисларига бўлган муҳаббатдадир», — дейди ди Мария.
Мавзуга доир: «Агар онам бўлмаганида футболни аниқ ташлаб кетардим». Анхель ди Мариянинг таъсирли ҳикояси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!