«Реал» ярим ҳимоячи Кай Ҳавертц трансфери борасида «Байер» билан келиша олмаяпти, дея хабар бермоқда Bild.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, Мадрид клуби 20 ёшли Германия терма жамоаси ўйинчиси учун 80 миллион евро таклиф қилмоқда ва келаси мавсумда уни ўз жамоасига ижарага бермоқчи. Бироқ бу таклиф Леверкузен клубини қониқтирмаган.

«Байер» Ҳавертцнинг нархини 100 миллион евро этиб белгилаган.

Маълумот учун, Кай Ҳавертц Бундеслиганинг жорий мавсумида 26 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Мавзуга доир:

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!