Австриянинг Браунау-ам-Инн шаҳридаги Адольф Гитлер туғилган уй полиция идорасига айлантирилади. Бу ҳақда Кurier нашри Австрия ички ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманидаги маълумотларга таяниб хабар берган.

Фото:  Leonhard Foeger

Хабарга кўра Маrtе архитектура бюроси тендерда ютиб чиққан. Маrtе компанияси Учинчи рейх раҳбари яшаган уйни қайта таъмирлаш ишларини олиб боради.

Фото: Bild

Фото: Bild

Тендерда жами 12 та компания иштирок этган. Қайта жиҳозлаш ва уйни таъмирлаш ишлари 2022 йил охирида якунига етиши ва тахминан 5 миллион еврога айланиши мумкин. Шунингдек, уй нейтрал мақомга эга бўлади ва неонацистларнинг бу ерга келиши тўхтайди.

Бинода XVII асрдан 1965 йилга қадар кутубхона, шунингдек, банк бўлинмаси ва мактаб фаолият олиб борган. 1977 йилдан 2011 йилгача уйдан устахона, имконияти чекланган одамлар учун пансионат учун жой сифатида фойдаланилган.

2016 йилда ҳукумат бинони ўз ихтиёрига олмоқчи бўлган, бироқ уй эгаси ушбу таклифларга рад жавобини берган.

Фото: Reporters

Якунда ушбу жойни олиш учун ҳукумат томонидан алоҳида қонун қабул қилинган, сўнгра суд тартиби бўйича компенсация беришга тўғри келган. Натижада уй эгаси бўлган аёлга 812 минг евро берилди. Австрия ИИВ эса давлатга 2019 йилдаги экспроприация учун компенсация тўлади.