Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур ўйинлари бошланиш вақтлари тасдиқланди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди.

Фото: ПФЛ

«Сўғдиёна» стадиони ёритиш тизимида муаммолар борлиги учун «Сўғдиёна» — «Пахтакор» беллашуви соат 18:00 да бошланади.

«Бухоро» спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис клуб ўз уй учрашувларини Муборакдаги «Баҳром Вафоев» стадионида ўтказадиган бўлди.

Қуйида 4-тур ўйинлари бошланиш вақтлари билан танишишингиз мумкин:

Суперлига

4-тур баҳслари

13 июнь, шанба

19:00 «Бунёдкор» — «Қўқон-1912»

20:00 «Қизилқум» — ОКМК

14 июнь, якшанба

18:00 «Сўғдиёна» — «Пахтакор»

20:00 «Насаф» — «Навбаҳор»

15 июнь, душанба

18:00 «Сурхон» — «Машъал»

18:30 «Бухоро» — «Андижон»

19:00 «Локомотив» — «Металлург».

Мавзуга доир: «Металлург» — «Локомотив» учрашуви «қизил» ҳудуд тоифасига киритилган Бекободдан Тошкентга кўчирилди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!