Блогерлар учун хавфли Фарғона, томдан туриб онлайн кузатилган Илон Маск ракетаси ва гиламқоққич ушлаган Амир Темур ҳайкали. Ижтимоий тармоқлардаги трендлар
Якунланган май ойи муҳокамабоп мавзуларга бой бўлди. Сардоба ва коронавирус билан боғлиқ воқеаларни эсланг. Ойнинг сўнгги ҳафтасида муҳокамага сабаб бўлган мавзуларнинг айримлари ҳам шу воқеалар атрофида бирлашади. Хўш, ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқлардаги ўзбек сегменти, журналистлар ва блогерларнинг нигоҳи қайси воқеаларга қаратилди?
Фарғона блогерлар учун хавфли жойми?
Фарғоналик журналист Усмонжон Қодировнинг карантин қоидаларига риоя қилмаганликда айбланиб, 15 суткага қамалиши ҳафта мавзуларидан бири бўлди.Ижтимоий тармоқларда фарғоналик ёш журналист ва блогер Усмонжон Қодировнинг 15 суткага қамалгани ҳақида хавотирли маълумотлар янграмоқда. Бир-бирини рад этадиган хабарлар тарқамоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» сайти батафсил ва эҳтиросли материал ёзган. Озод этилгани ҳақида ҳам ёзишяпти. Суд иши материалидан гўёки НКВД «тройка»сининг ҳиди келяпти.Усмонжон журналистикада ҳали ёш бўлса-да, ўз устида тинимсиз ишлаётган, жонкуяр, меҳнаткаш ва ҳалим йигит. У ҳақиқий фарғоналиклар сингари хушфеъл, тарбияли инсон.
Умид қиламизки, республикадаги раҳбарлар ёш журналист билан вазиятга тўлиқ ойдинлик киритади. Ҳеч ким, айниқса, журналист ва блогерлар билдирган фикри учун нафақат 15 сутка, балки умуман жавобгарликка тортилмаслиги керак. Бу биз қурмоқчи бўлган янги Ўзбекистоннинг иши ҳам, танлаган йўли ҳам эмас. Демократия танқидларга тоқат қилишдан бошланади, ҳеч қачон ёқмаган одамни жазолашдан эмас.
Усмонжон 15 кундан сўнг эмас, балки бугун оиласи бағрига соғ-омон қайтганини эшитишга умидвормиз.
Усмонжон Қодиров қамоқда! ЎзМТРК Фарғона вилоят бошқармаси мухбири Усмонжон бир айб иш қилиб қўйганди. У хориждаги ўзбекзабон қадрли бир нашрнинг мақоласини маъқуллаб, ундаги хабарга майл билдирган.Кейин 27 май куни у вилоят ҳокимияти биноси олдида карантин қоидасини бузиб, ИИБ ходими талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилибди эмиш.
Сўнгра дарҳол суд залида у айбига иқрор бўлиб, кечирим сўрабди. Узри қабул қилинибди ва 15 суткага қамалибди.
Бор гап шу. Энди Усмонжоннинг энг катта айбларини мен фош этаман: у сўз эркинлигига қаттиқ ишонган. Наҳотки Ғаниев императорлигидаги вилоятда бирор танқидий фикр билдириб, омон қоламан деб ўйлаган? Қолаверса, у амалдор эмас. Ўзбекистонда фақат амалдор кечирим сўраб, ҳамма жавобгарликдан қутилади.
Усмонжон раҳбар ҳам эмас. Бизда фақат раҳбарлар ниқобсиз жамоат жойида юрганда жавобгар бўлмайди. 15 суткадан омон чиқ, Усмонжон. Оила аъзоларинг, яқинларинг бахтига соғ юр.
Алишер Рўзиохунов
Ҳокимларнинг жазосизлиги янги тренд келиб чиқишига сабаб бўлибди — энди журналистни қаматиш учун ҳокимнинг ўзи қўлини булғаб ўтириши шартмас, атрофидаги елвизакфеъл-у суваракмижоз югурдаклари уни огоҳлантирмай ҳам журналистни бадном қилиши мумкин. Жанозаниям ўзлари ўқиб қўйишади, «гей» таксиниям ўзлари чақиришади — ҳоким бувани безовта қилиш шартмас. Афтидан, ҳатто судлар ҳам бу югурдаклар амрига мунтазир. Ҳоким буванинг пайтаваси ҳам обрўда.Бу ҳалиги Чилонзордаги дўмбоқ фирибгар қўшни опанинг мешқорин ўйнашини эслатди. Савлати ва машинасининг номеридан ҳаммамиз уни туман ҳокими деб ўйлаб юрсак, у аслида ҳоким ҳайдовчиси экан. Бурун осмонда, катта қорин «иккинчи хотини» бўлмиш дўмбоқхоннинг устида. Важоҳатидан «шессекунд» ҳиди келарди.
Бу умрини яккаш мутелик, маддоҳлик, оёқ ялашга бағишлаган нусхалар ҳам ёш-ёш журналистларнинг ва энг асосийси, матбуот эркинлигининг йўлида тўсиқ бўлаётгани одамни ташвишга солади».
Фарғонада журналист бўлиш бу... Фарғонада журналист бўлиш 38 йиллар Берлинда еврей бўлишдай гап. Фарғонада журналист бўлиш 37 йиллар СССРда интеллигенция вакили бўлишдай гап. Фарғонада журналист бўлиш XIV аср Миланда қора ўлатга чалинган одам бўлишдай гап (срази ёқворишган). Фарғонада журналист бўлиш АҚШда коммунист бўлишдай гап. Фарғонада журналист бўлиш Арманистонда озарбайжон бўлишдай гап. Фарғонада журналист бўлиш XIX аср Солт-Лейк-Ситида қора танли бўлишдай гап («Ку-Клукс-Клан»). Фарғонада журналист бўлиш Варфоломей тунида гугенот бўлишдай гап. Фарғонада журналист бўлиш Хитойда уйғур бўлишдай гап. Фарғонада журналист бўлиш бу худди Фарғонада журналист бўлишдай гап...Нурбек Алимов
Фазони забр этган Илон Маск ва унинг Ўзбекистондаги акс садоси
Илон Маскнинг тарихда илк маротаба хусусий ракетада фазога астронавтларни учириши бутун дунё каби ўзбекистонликларни ҳам бефарқ қолдирмади.https://twitter.com/the_bakiroo/status/1267033026489352192
https://twitter.com/firuzallayev/status/1267031703320748032
Ҳамма нарсанинг кулгили тарафини кўра олувчи ижтимоий тармоқдагилар бир-биридан қизиқарли мемлар ясади, изоҳлар ёзди.
Бир неча кун илгари ноқулай об-ҳаво сабаб парвоз кечиктирилган эди.
Олдинроқ Илон Маск севгилиси, қўшиқчи Граймс билан фарзандлик бўлгданди. Жуфтлик ўғлига дастлаб X Æ A-12 деб исм қўйган эди. Бироқ Калифорния штати қонунчилигига кўра исмларда арабча рақамлар ишлатилишига йўл қўйилмайгани боис миллиардер боланинг исмини X Æ A-Xii деб ўзгартирди. Қуйидаги ҳазил шуна ишорадир.
Сардоба лаққалари
Интернетда Сардоба фожиаси ҳақидаги баҳслар тинмаяпти. Муқаддам «Озодлик»да Ўзбекистон расмийлари томонидан Сардоба сув омбори фожиасига лаққа балиқлар сабаб бўлган бўлиши мумкин экани тўғрисида хабар тарқатилди. Бу версия юзасидан далиллар тақдим этилмагани боис у кўпчилик томонидан жиддий қабул қилинмади, тегишли тузилмалар томонидан расмий муносабат ҳам билдирилмади. Аслида офатга сабаб бўлиши мумкин бўлган тўрт версия кўриб чиқилаётгани маълум қилинган эди. Шунга қарамай, ўз тасдиғини топмаган бу версия тўғрисидаги хабар ҳам ижтимоий тармоқларда маълум муҳокамаларга ва кулгига сабаб бўлди.Карантинда тўй қилиш машаққатлари
Карантин қоидалари юмшатилган «яшил» ҳудудларда қатнашувчилари сони чекланган тўй-маракалар ўтказишга рухсат берилиши кўпчилик кутиб турган хабар экан, чамаси.Шу карантин баҳона 30 кишилик тўйлар «мода» бўлиб кетса зўр бўларди-да. «Дадаси, тўйга нимага 300 киши айтдингиз? Одамлар нима дейди? Маҳаллада қандай бош кўтариб юрамиз?», «Э, эшитдингми, анави Ғишмат 500 кишилик тўй қилибди, жуда бир аҳмоқ одам-да». «Анави қўшнимиз «чаллари» қилибди, жуда замондан орқада қолган одам-да».Шунда шунчаки уйланиш учун йигитларимиз мусофирчиликка кетмасди, қизларнинг оталари тайёрмасмиз ҳали деб сиқилмасди. Ўзбекнинг онгини ҳеч бўлмаса шу коронавирус ўзгартириши керак.
Нурбек Алимов
Амир Темурнинг мемга айланган ҳайкали
Денов туманидаги Амир Темур ҳайкаллари дизайни ҳафта мавзуси бўлди десак бўлади.Кеча ижтимоий тармоқларда Денов туманидаги Амир Темур ҳайкали жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ростдан ҳам бу ҳайкал жуда беўхшов ишланган. Менинг ўзим ҳам ҳайкал қўлидаги асони гилам қоқадиган асбобга ўхшатдим. Интернетда жуда кўп мемлар чиқди.Энг қизиғи нимада, биласизми? Бу ҳайкал 24 йилдан бери турган экан. Ҳа, у кеча эмас, 1996 йилда ясалган экан. 24 йил ухлаган эканмиз. Икки кун катта муҳокамалар бўлганди, бугун ҳайкал қайта реконструкция қилиниши ҳақида хабарлар чиқди. Бу яхши. Жамоатчилик назорати дегани шу бўлади.
Аслида, шундай масалаларда қуруқ қўпол танқиддан кўра сарказмли, сатирали муносабатлар яхши эффектли бўлади. Мана шу реконструкция ҳақидаги хабарни ўқиб хурсанд бўлиб турсам, Twitter’да бир акам энди бу ҳайкал ҳам бюджет ҳисобидан бир неча миллиардга тушмаса бўлди, тураверса бўларкан деб қолмасак бўлди, деб қолди.
Ростдан ҳам ҳар томондан камчилик чиқаверади-я бизда? Агар шунақа реконструкция ва қайта қуришлардан соққа қилиш кейслари бўлмаганида ҳайкал қайта реконструкция қилинишидан шунчаки хурсанд бўлиб қўяверардик. Ҳозир эса асал ичиб орқасидан қалампир «закуска» қилгандай ҳолатдамиз... Бирам қийин-эй...
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Денов туманидаги бир хунук иншоотнинг расми тарқалди, негадир унинг остидаги тошлавҳага «Амир Темур» деб ёзиб қўйишибди, буюк Амир Темурга бу хунуклик марказининг заррача алоқаси йўқлигини 4-синф боласи ҳам англаса керак. Кўпчилик унинг қўлидаги уч айланадан ташкил топган шаклга эътибор қаратишди, хусусан, мен ҳам. Кимдир уни музқаймоққа ўхшаца, кимдир «чивин ўлдиргич» деди, лекин кўпчилик уни гилам чангини қоқадиган асбобга ўхшатишди. Тарихни челаклаб ичворганлар эса «бу Темур байроғидаги рамз» дейишди, қўйсангизчи, Темурнинг байроғига қаранг, Темур бу қадар дидсизлик билан жойлаштирмаган шаклларни.Дид, эстетик завқ юқадиган нарса, мисол учун, ўзимнинг расм чизишга иштиёқим йўқолса, интернетни очаман-да, рассомларнинг ишларини томоша қиламан, шунда илҳом келади. Инсон гўзалликни қанча кўп кўрса, унинг ички дунёси ҳам гўзаллаша боради — «Дунёни гўзаллик қутқаради» дейилишига сабаб шу.
Дидсизлик ҳам юқади. Деновда улғаяётган ёш болалар бу ҳайкални кўриб, қанақа эстетик завқ олишлари мумкин? Илтимос, келажак авлоднинг эстетикасини атрофдаги хунук иншоотларимиз билан бузиб ташламайлик, бунақа дидсизлик авлодларимиз учун нормал ҳолга айланмасин. Шундоқ ҳам архитектура борасида мақтана оладиган иншоотларимиз деярли йўқ (шу жойида ҳамма «Бунёдкор» стадионини эсладими?). Ҳеч бўлмаса болаларимиз биздан кўра дидлироқ бўлиб улғайишсин...
Жамшид Нурқул
https://twitter.com/UmidULASH/status/1265699867839492096
https://twitter.com/quyonvoy/status/1265655358296555520
https://twitter.com/khushnudbek/status/1265620780001439745
https://twitter.com/unaqamasde/status/1265483919945797634
https://twitter.com/aslanov_k/status/1265547204246360071
https://twitter.com/furkatusmanov/status/1265621160269578240
https://twitter.com/the_bakiroo/status/1265606079767031809
https://twitter.com/mauvais_reves/status/1265639343793848320
https://twitter.com/kahramanovna/status/1265627977842397184
https://twitter.com/mamriniio/status/1265643391758536704
Айтишларича, талабалардан дафтарга ёзилган конспектларни сканерлаб юбориш сўралаётган эмиш.
Карантинда марафон
Андижоннинг бир нечта туманлари, жумладан, Избосканда карантин даврида ўтказилган марафон тармоқларни «портлатди».https://twitter.com/mahallakom/status/1265208151546253312
Ҳеч эътибор берасизми, бизда ҳамма давлат ташкилотлари Telegram каналларида бугун фалондақа иш қилинди, расм, бугун пистон қилинди, расм.Карантин пайтида Андижонда ўтказилган 5000 қадамли соғломлаштириш тадбири ҳам шу система устига қурилган. Президент бирор таклиф беради ва улар шу заҳоти шу ишни қилишга киришиб кетишади. Балки президент карантиндан кейинни назарда тутгандир? Йўқ, «срази» қилинади ва расмга олинади. Иш битди. Бизда жуда кўп ишлар буйруқ-расм системаси бўйича қилинади.
Буйруқни олдинг, иш қилинаётганининг расми бор, тамом, кейс ёпиқ. Мен, масалан, мана шу 5 минг қадам юриш яна узоқ давом этишига ишонмайман. Жуда кўп ҳолатларда расмдан кейин ўша иш унутилади. Уни тақдири, келажаги, перспективалари абсолютно муҳиммас. Чунки иш қилинаётганда расмга олинди. Папка столда. Тамом.
«Ўзингни томдан ташла деса, томдан ташлайсанми?» деган дашномларни кўп эшитганмиз. Гарчи бу риторик савол эсада, айрим раҳбар ва фуқароларимиз бу гапни жиддий қабул қилишади. Қандай, дейсизми? Андижон вилояти Избоскан туманида содир бўлган бир ғалати ҳодиса бу саволингизга жавоб бўла олади. Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти:«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи чоғида андижонлик фаоллар билан ўтказилган йиғилишида аҳоли саломатлигини сақлаш, уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун «Андижон намунаси» асосида ҳар куни кечки юришни ташкил этиш бўйича берган топшириқ ижросини таъминлаш, туман аҳолисини саломатлигини янада яхшилаш мақсадида Избоскан туманида «Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам» шиори остида пиёда юриш ташкил этилди».
Бу хабар 25 май куни чиққан. Бундан икки кун муқаддам, 23 май куни эса Избоскан туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бир кишида коронавирус аниқлангани, у билан мулоқотда бўлган яна 51 киши карантинга олингани хабар қилинган эди. «Директед бай» хуллас бу ёғи…
Буларнинг бари раҳбарнинг Ватанга тенглаштирилиши оқибатида содир бўлади. Биз учун раҳбарнинг буйруғи — қонун, у сўзсиз бажарилиши лозим. Одамлар раҳбарга итоат қилишни ватанпарварлик, раҳбарга қарши боришни эса ватанга хиёнат деб билишади. Бугун биз йиллар давомида қон-қонимизгача ўрнашиб олган ушбу бемаъни, телба-тескари қарашларга қаршилик қилишга ожизлик қиляпмиз.
Белни маҳкамроқ боғлаб чиқинглар, қадрли дўстлар. Бу кетишда яқинда «Ўзни томдан ташлаш» шиори остида ташкиш этилган қатор акцияларда қатнашишга тўғри келади.
Темур Малик
https://twitter.com/Aslanov_K/status/1265342606751535104
https://twitter.com/anjanlik/status/1265271414589779978
https://twitter.com/troll_afandi/status/1265181216644440065
https://twitter.com/navik_21/status/1265175906064228358
https://twitter.com/sarvar_prof/status/1265169055322947584
https://twitter.com/dr_moriarty080/status/1265220056776151041
https://twitter.com/feckrofelix/status/1265174856846340097
https://twitter.com/davletovuz/status/1265166071658688512
https://twitter.com/shoakmal/status/1265332573133254656
https://twitter.com/temuriy1/status/1265201066280435715
https://twitter.com/shoshiy_/status/1265192094689308672
https://twitter.com/navqiron/status/1265262514952122368
https://twitter.com/umidulash/status/1265348960048349186
https://twitter.com/aqlvoy/status/1265235453042622464
Май ойини шу тарзда якунлаб ҳам олдик. Хўш, 2020 йилнинг июни бизга қандай кутилмаган совғалар тайёрлаб қўйди экан?