«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
23:15, 26.05.2020 125428

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган беморлар сони 14 кишига етди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи 3 йилдан буён I гуруҳ ногирони, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган, 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган 63 ёшли бемор 2020 йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига оғир аҳволда ётқизилган, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, ўтказилган таҳлиллар натижасида беморда COVID-19 инфекцияси тасдиқланган. 25 май, душанба куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган.

«Турли йўналишлар бўйича бош мутахассислар ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Бунгача

Маълумот учун, 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 3281 та ҳолат аниқланган. 26 май соат 19:50 ҳолатига кўра беморларнинг 2636 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар