20 май куни АҚШнинг Мичиган штатида дамба ўпирилиши оқибатида марказий кўчалар сув остида қолди. Минглаб инсонлар эвакуация қилинди. Reuters сув тошқинидан азият чекаётган ҳудудлардан фоторепортаж тайёрлади.

АҚШнинг Мичиган штати Мидленд шаҳридаги Эденвилл ва Сэнфорд дамбалари ўпирилиши оқибатида Титтабавасси дарёси суви шаҳарга оқиб кирмоқда. Сув тошқини оқибатида минглаб одамлар эвакуация қилинди, ҳудуддаги Dow Chemical Co заводини сув босиши хавфи юзага келди.

Фото: Reuters

Одамлар Мидленд марказидаги сув босган кўчаларга қараб турибди.

Фото: Reuters

Сэнфорд дамбасидан сув тошмоқда. Миллий метеорологик хизмат сув тошқинининг инсон ҳаёти учун хавфли эканлигидан огоҳлантирди. Титтабавасси дарёсидаги сув тарихий даражада кўтарилди.

Фото: Reuters

Мичиган штати миллий гвардияси икки уй ҳайвонини уларнинг эгалари билан Мидленддаги эвакуация марказига олиб бормоқда.

Фото: Reuters

«Дамба ўпирилишини умрим давомида ҳеч қачон кўрмаганман», — дейди 53 ёшли бизнесмен Марк Боун. Титтабавасси дарёсидан тошган сув Мидленд шаҳрига кириб келмоқда. Сув тошқини Мидленднинг бир қисмини қамраб олган, жароҳатланганлар ҳамда қурбонлар қайд этилмаган.

Фото: Reuters

Волонтёрлар ўз уйларидан эвакуация қилинган аҳоли учун сув ва бошқа зарур маҳсулотларни машинадан туширмоқда.

Фото: Reuters

Сэнфорд дамбасидан сувнинг оқиб чиқиш жараёнининг тепадан олинган сурати. Экспертлар ушбу ҳолатни 500 йилдан бери биринчи марта кузатилаётган ҳодиса, деб баҳоламоқда. Метеорология хизматининг маълумотига кўра, туш пайтига келиб Титтабавасси дарёси тахминан 35 футга кўтарилган.

Фото: Reuters

Мидленддаги уйидан эвакуация қилинган 101 ёшли Дот Костелло. Вазиятни мувофиқлаштириш бўйича федераль комиссия матбуот котибининг айтишича, вазият хавфсиз бўлиши билан ўпирилиш сабабларини ўрганиш учун икки дамбага ҳам муҳандислар юборилади.

Фото: Reuters

Сэнфорд шаҳри кўчаларини сув босган.

Фото: Reuters

Мичиган губернатори Гретхен Уитмер дамба ўпирилиши ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот бериш учун тайёрланмоқда.

Фото: Reuters

Дамба ўпирилишининг яқин атрофдаги туманларга таъсирининг сунъий йўлдошдан олинган сурати.

Фото: Reuters

Мидленд шаҳрида яшовчи одамлар сув тошган кўчаларга қараб турибди.

Фото: Reuters

Титтабавасси дарёсининг кўтарилган сувлари Мидлендга кириб келмоқда.

Фото: Reuters

Мидленд марказида сув тошқинини кузатиб турган аёл.

Фото: Reuters

Титтабавасси дарёсининг кўтарилган сувлари Мидлендга кириб келмоқда.

Фото: Reuters

Сэнфорд шаҳри марказида зарарланган коммуникация устунлари.

Фото: Reuters

Мидленд шаҳрида яшовчи одамлар сув тошган кўчаларга қараб турибди.

Фото: Reuters

Титтабавасси дарёсининг кўтарилган сувлари Мидлендга кириб келмоқда.

Фото: Reuters

Сэнфорд шаҳри марказида транспорт воситалари ва йўл белгилари сув остида қолди.

Фото: Reuters

Эденвил дамбасидан тошган сув Мичигандаги Уиксом кўлига оқиб, шаҳарни сув босмоқда. Жараённинг қуш парвози баландлигидан олинган сурати.

Фото: Reuters

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ғарбий девори 1 май куни ёрилиб кетган эди.

Фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, 6 киши ҳалок бўлган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган.