«Дарё» мухлисларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда дунёнинг энг кучли футболчилари томонидан урилган энг сара голларни тақдим этиб боради. Ушбу лойиҳанинг навбатдаги сонида ҳозирда «Челси»га устозлик қилаётган Фрэнк Лэмпарднинг лондонликлар сафидаги энг чиройли голлари тақдим этилади.

10-ўрин. 2010 йил | «Челси» — «Уотфорд» 5:0

2010 йилнинг дастлабки ўйинида лондонликлар Англия Кубоги доирасида «Уотфорд»ни тор-мор келтиради. Лэмпард эса жамоасининг тўртинчи голини шу тарзда уради.

9-ўрин. 2005 йил | «Челси» — «Кристал Пэлас» 4:1

Муросасиз ўтган Лондон дербисида Фрэнк 29-дақиқада узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқади. Кейинчалик майдон эгалари иккинчи бўлимда яна учта тўп киритишга эришади.

8-ўрин. 2005 йил | «Болтон» — «Челси» 0:2

«Челси»нинг чиройли комбинациясини Лэмпард қойилмақом гол билан якунлайди. Мазкур баҳсдаги иккита голга ҳам қаҳрамонимиз муаллифлик қилади.

7-ўрин. 2004 йил | «Челси» — «Норвич» 4:0

Лэмпард учун кўтаринки ўтган 2004/05 йилги мавсумдаги яна бир гол кучли ўнликдан ўрин олди.

6-ўрин. 2006 йил | «Барселона» — «Челси» 2:2

Чемпионлар Лигаси 2005/06 йилги мавсуми 1/8 финалида «Челси» каталон клубига енгилган ҳолда мусобақани тарк этади. Бу жамоалар келаси мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келади. Дастлабки ўйинда «Челси» минимал ҳисобда ғалаба қозонади, мазкур ўйинда эса сўнгги дақиқаларда «Барселона»дан ғалабани тортиб олган ҳолда ўзига хос тарзда ўч олади.

5-ўрин. 2009 йил | «Челси» — «Эвертон» 2:1

Англия Кубоги финалида дастлаб мерсисайдликлар 1-дақиқадаги гол эвазига олдинга ўтиб олади. Кейинчалик Дидье Дрогба мувозанатни тиклайди, 72-дақиқада эса Лэмпард мана шу зарбани йўллаган ҳолда жамоасига кубокни олиб келади.

4-ўрин. 2004 йил | «Фулҳэм» — «Челси» 1:4

Навбатдаги дербида Фрэнк чиройли голи билан ўйиндаги ҳисобни очиб берганди.

3-ўрин. 2006 йил | «Эвертон» — «Челси» 2:3

Драматик руҳда кечган баҳсда Лэмпард 81-дақиқада ҳисобни тенглаштиради. Орадан олти дақиқа ўтиб Дрогба лондонликларнинг учинчи голини уради ва меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритади.

2-ўрин. 2008 йил | «Ҳалл Сити» — «Челси» 0:3

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Лэмпард заргарона зарба билан дарвозабонни доғда қолдиради.

1-ўрин. 2005 йил | «Челси» — «Бавария» 4:2

Чемпионлар Лигаси чорак финал илк баҳсида «кўклар» мюнхенликларга имкон қолдирмайди. Лэмпард ушбу баҳсда дублга эришади. Голларидан бири эса шунчаки шедеврга айланади. Ҳар ким ҳам Оливер Канга бундай гол ура олмайди.