Ушбу таом тез тайёр бўлади ва ортиқча вақтингизни олмайди.

Фото: «Повар»

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Товуқ — 1 дона
  • Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
  • Сметана — 4 ош қошиқ
  • Саримсоқ пиёз
  • Пиёз — 1-2 дона
  • Сув ёки товуқ бульони — 200 мл
  • Ун — 0,5 пиёла
  • Қуритилган райҳон кукуни — 1 ош қошиқ
  • Мурч, туз — таъбга кўра
  • Кўкатлар

Тайёрланиш жараёни:

  • Товуқни бўлакларга бўлиб, товада ўсимлик ёғига қовуриб олинг.
  • Товуққа пиёз, қизарганидан кейин саримсоқ қўшинг.
  • Товуқ пишгунига қадар соус тайёрланг: товуқ бульонига сметана ва ун қўшинг, яхшилаб аралаштиринг.
  • Соусни товага солинг .
  • Туз, мурч, қуритилган райҳон қўшинг.
  • Қайнаб чиққанидан кейин устини ёпиб димлаб қўйинг.
  • Тайёр бўлгач кўкатлар билан безанг.
  • Таомни макарон, гуруч ёки гречка билан қўшиб ейиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!