Мазкур салат витаминларга бой ва мазалилиги билан ўзига хосдир.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Тухум 4 дона
  • Ловия — 400 гр
  • Сариёғ — 1 ош қошиқ
  • Саримсоқ пиёз — 2 дона
  • Туз, мурч — таъбга қараб
  • Майонез — таъбга қараб
  • Пишлоқ — 200

Тайёрланиш жараёни:

  • Қайнатилган тухумни майда қилиб тўғранг.
  • Ловияни 5-10 дақиқа қайнатинг кейин 3-5 дақиқа сариёғда қовуринг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
  • Саримсоқ пиёзни майдаланг.
  • Тухум, ловия, пишлоқ ва саримсоқ пиёз қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмага майонез, туз ва мурч қўшинг.
  • Салатни музлаткичга қўйиб совутинг.

Чиройли идишга солиб дастурхонга тортинг, ёқимли иштаҳа!