Ушбу таомни тайёрлашдан 24 соат аввал товуқ қанотларини маринадлаб қўйиш керак бўлади. Бу сиздан ҳар доимгидан кўпроқ ҳаракат талаб қилса-да, натижа шунга арзийди.

Фото: Lifehacker

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Пиёз — 1 дона
  • Чили қалампири — 1 дона
  • Занжабил
  • Асал — 5 ош қошиқ
  • Соя соуси — 2 ош қошиқ
  • Товуқ қанотлари — хоҳишга қараб

Тайёрланиш жараёни:

  • Пиёзни майда «кубик», чили қалампирини юпқа думалоқ шаклда тўғранг, занжабилни майдаланг.
  • Пиёз, чили, занжабил, асал, сояни қўшиб аралаштиринг.
  • Товуқ қанотларини аралашмага ботириб, шиша идишга солинг, қандолат «пакет»ига ўраб музлатгичга қўйинг (24 соат турсин).
  • Маринадланган товуқ қанотларини товага ўсимлик ёғи солиб, 20 дақиқа давомида яхшилаб қовуринг.
  • Сўнгра 180 даража қизиган печга 10-15 дақиқага қўйинг.
  • Мазкур товуқ қанотларини салат ёки гарнир билан қўшиб ейиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!