Россияда сўнгги бир сутка ичида 10 102 кишида коронавирус аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 155 370 нафарга етди, деб хабар бермоқда Касалликка қарши кураш бўйича тезкор штаб.
Унга кўра, сўнгги суткада мамлакат бўйлаб 1 770 нафар бермор тузалган, 95 киши вафот этган. Коронавирусга чалинганларнинг қарийб ярмида касаллик белгилари кузатилмагани таъкидланган.
Москвада 52 киши, Москва вилоятида эса 16 киши касалликдан вафот этган. Пойтахт касалланганлар сони бўйича ҳам биринчи ўринда турибди.
Мавзуга доир: Москва мэри айни пайтда шаҳар аҳолисининг қанча қисми коронавирусга чалинганини маълум қилди
Бутун дунё бўйлаб эса коронавирусга чалинганлар сони 3,5 миллион нафардан ошиб кетди.