Ангрен шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 23 апрель куни Ангрен шаҳри «Боғи Сурҳ» МФЙ Абай кўчасидаги уйда яшовчи Ф.Н.нинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқур натижасида қабр очилган.
30 апрель куни фуқаро бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берган. Музей ходимлари 1 май куни Ангрен шаҳар «Боғи Сурҳ» МФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида унинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борган.
Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр Қовунчи маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3-4 асрларга тегишли эканлиги қайд этилган. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар қазиб олинган.